Мусулмонларнинг Аллоҳнинг неъматлари олдидаги масъулияти

Ушбу мақола шайх Сафар Ҳаваалий дарсларидан таржима қилинган бўлиб, қуйидаги мавзулар ҳақида сўз юритади:
- Одамзотнинг Роббисининг неъматига эҳтиёжи;
- Бандалардаги Аллоҳнинг суннатлари;
- Сўнгги васият.

العنوان: واجب المسلمين أمام نعم الله
اللغة: أوزبكي
تأليف: سفر بن عبد الرحمن الحوالي
ترجمة: أبو جعفر البخاري
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي
الناشر: المكتب التعاوني للدعوة وتوعية الجاليات بالربوة
نبذة مختصرة: مقالة مترجمة إلى اللغة الأوزبكية، فيها بيان ما يلي:
• حاجة الإنسان إلى نعم ربه
• من سنن الله في عباده
• وصيـة خاتمـة

Мусулмонларнинг Аллоҳнинг неъматлари олдидаги масъулияти
[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]

 
Аллома Сафар Ҳаваалий


Таржимон: Абу Жаъфар ал-Бухорий
Муҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший


2015 - 1436

 

       
واجب المسلمين أمام نعم الله
« باللغة الأوزبكية »


الشيخ سفر الحوالي



مترجم: أبو جعفر البخاري   
مراجع: أبو عبد الله الشاشي   

2015 - 1436
         
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳим, банданг ва расулинг бўлган Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва барча асҳобларига салавоту саломлар йўлла.
1 – ОДАМЗОТНИНГ РОББИСИНИНГ НЕЪМАТИГА ЭҲТИЁЖИ
Ҳурматли биродарлар!
Мен аввало Аллоҳ азза ва жаллага ҳамду санолар айтаман. Чунки У, шукр ва саноларга лойиқдир. Мен Аллоҳ таолога шукроналар айтаман. Чунки, У — бунга лойиқдир. Сўнгра, сизларга менга Аллоҳ таолони зикр қилиш, ўзаро манфаатли ва Аллоҳнинг ризосига эриштирадиган нарсаларни ўрганишимиз учун ушбу фурсатни берганингиз сабабли, ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.
Бундай имкониятларни бериш сизларга ёт эмас. Чунки, алҳамдулиллаҳ, мамлакатимиз эзгулик ва иймон бешиги ҳисобланиб, ундан муҳтарам саҳобалар, фотиҳлар, буюк алломалар етишиб чиққан. Мамлакатимиз, Аллоҳнинг изни билан, ҳануз эзгулик ва ҳидоят манбаи бўлиб қолмоқда. Ким билади дейсиз, балки бу Умматнинг охирида аввалгиларидек шахслар етишиб чиқар. Қуръонни ёд олиш, тажвидини ўрганиш, кечаю кундуз тиловат қилишга берилаётган ушбу ёшлар ҳамда дорулфунунларни битириб, бу минтақаларда даъват билан шуғулланаётган толибларнинг барчаси эзгуликнинг ғунчалари ва бошланғичларидир.
Бу — биз излаган яхшиликдир. Биз узоқлардан келган бўлсак ҳам, асл мақсадимиз эзгулик ва савобларда ўртоқ бўлишдир. Ҳолбуки, ўлкамизда билими, эзгулиги, даъвати ва ҳаракати бизникига бир неча баробар келадиган шахсиятлар кўп. Шундай бўлсада, кўнгиллардаги Аллоҳга бўлган муҳаббат ўзаро кўришиш ва зиёратлашишни тақозо этади. Бу эса Аллоҳ таолонинг мўмин бандаларига берган улкан марҳаматидир.
Сизларга маълумки, Аллоҳ таоло:
﴿ يَا أَيُّهَا النَّاسُ أَنْتُمُ الْفُقَرَاءُ إِلَى اللَّهِ وَاللَّهُ هُوَ الْغَنِيُّ الْحَمِيدُ ﴾
«Эй инсонлар, сизлар Аллоҳга муҳтождирсизлар. Аллоҳнинг Ўзигина (барча одамлардан) беҳожат ва (барча) мақтовга лойиқ зотдир» деган (Фотир: 15).
Бундан ташқари, қудсий ҳадисда ҳам шундай деган: «Бандаларим, агар аввалгию охиргиларингиз ва инсу жинларингиз энг тақволи бир одамнинг қалбидек бўлса, бу нарса Менинг мулкимга бирон нарсани қўшимча қила олмайди. Бандаларим, агар аввалги-ю охиргиларингиз ва инсу жинларингиз энг фожир бир кишининг қалбидек бўлишса, бу нарса Менинг мулкимдан бирон нарсани камайтира олмайди» (Абу Зарр разияллоҳу анҳу ривояти. Имом Муслим: 2577).
Ҳадиснинг давомида эса: «Сизлар Менга зарар етказиб, зарар бера олмайсизлар. Менга фойда етказиб, фойда бера олмайсизлар», дейилган (Юқоридаги манбаъ).
Демак, биз Аллоҳ таолога на зарар етказамиз ва на фойда келтирамиз экан. Балки, У қанчалар бўлмасин бизнинг қилаётган ибодатларимиз ва итоатларимиздан беҳожатдир. Агар Аллоҳга осийлик қилсак, бўйиндарозлик қилиб, кибру ҳавога берилиб, Аллоҳнинг амрларини бажармасак, дунё ва охиратдаги зарар ва зиёнларнинг барчаси бизники бўлади. Агар Аллоҳга иймон келтириб тақво қилсак, барча нарсаларда Унга итоат этсак ва таъқиқлаган нарсаларидан йироқ турсак, дунё ва охиратдаги барча яхшилик бизники бўлади.  
● Одамзотнинг яралиш неъмати
Бу, Аллоҳнинг тақволи бандалари билиши керак бўлган қоидадир. Аллоҳ таоло биз ва сизларни улар қаторида қилсин! Ҳар биримизнинг бошимизга келган яхшилик Аллоҳ таолодан, ёмонлик, инқироз, қийинчилик, бало ва азиятлар қилган гуноҳимиздан эканини доимо ёдда тутишимиз керак. Иззат ва буюклик соҳиби бўлган Аллоҳ таоло, энг фазилатли бандаси бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай деди:
﴿ مَا أَصَابَكَ مِنْ حَسَنَةٍ فَمِنَ اللَّهِ وَمَا أَصَابَكَ مِنْ سَيِّئَةٍ فَمِنْ نَفْسِكَ ﴾
«(Эй инсон), сенга етган ҳар қандай яхшилик фақат Аллоҳдандир. Сенга етган ҳар қандай ёмонлик эса ўзингнинг қилмишингдандир» (Нисо: 79).
Агар банда Роббиси амр қилганидек тафаккур қилиб кўрса, яратилиш қарорлаштирилган ва банданинг бошига келган яхшилик Аллоҳдан, ёмонлик эса, гуноҳи ва Аллоҳга итоатсизлиги туфайли пайдо бўлганини аниқ билади:
﴿ فَلْيَنْظُرِ الْإِنْسَانُ مِمَّ خُلِقَ ﴾
«Энди инсон ўзининг нимадан яралганига бир боқсин!» (Ториқ: 5).
﴿ فَلْيَنْظُرِ الْإِنْسَانُ إِلَى طَعَامِهِ ﴾
«Энди инсон ўзининг таомига (ибрат кўзи билан бир) қараб кўрсин-чи!» (Абаса: 24).
Хўш, бу банда ким?! Сен одамлар тасаввурида катта ёки кичик, эркак ёки аёл, раҳбар ёки оддий фуқаро, бой ёки камбағал бўлсанг ҳам, аслида кимсан?!
Инсон ким бўлишидан қатъий назар, ўзининг нимадан яралган эканига қарасин?!
﴿ خُلِقَ مِنْ مَاءٍ دَافِقٍ ﴾
«У (эркакнинг) бели билан (аёлнинг) кўкрак қафаси ўртасидан отилиб чиқувчи бир сувдан яралган-ку!» (Ториқ: 7).
У, арзимас томчидан яралган. Ҳозирги тиббиёт олимларининг айтишича, инсон шу томчининг ўзидан эмас, балки, унинг таркибидаги микроскоплар билангина кўринадиган заррадан яралмоқда. (Тиббиёт олимларининг айтишича, она қинига битта жинсий муошарат туфайли тушган миллионлаб эркак уруғининг битта ёки Аллоҳ хоҳлаган соничаси билан она тухумдонидан ажралган тухумлар қўшила олади, холос).
Во ажаб! Аллоҳга такаббур қилаётган, Аллоҳнинг Китобидан юз ўгирган, Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг гапларига қулоқ осмаган, Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни лоқайдлик билан қилаётган ушбу калондимоғ шу ҳақир сувдан яратилган!
Во ажаб! Одамзотни ким яратди? Уни барқарор макон (онанинг бачадони)га ким жойлаштирди? Онасининг қорнидаги учта қоронғуликда уни ким озиқлантирди?
Унга ғизо ва ҳаётнинг бошқа барча сабабларини қулайлаштириб берган зот — Аллоҳ азза ва жалладир.
Вақт ўтиши билан муддат тугаб, митти чақалоқ бу дунёга келгач, Аллоҳ унга онасининг қорнида эканида бўлмаган ва она қорнида эҳтиёжи ҳам бўлмаган имкониятларни тайёрлаб қўяди. Энди, у янги оламга келди ва унинг ғизо ва ҳавога ҳамда тарбиялаб, ғамхўрлик ва ҳимоя қиладиган шахсларга эҳтиёжи бор. Аллоҳ таоло унга буларни ҳам муяссар қилди ва йўл кўрсатди.
Чақалоқ дунё келди. Унга ким таълим берди?
﴿ وَاللَّهُ أَخْرَجَكُمْ مِنْ بُطُونِ أُمَّهَاتِكُمْ لَا تَعْلَمُونَ شَيْئًا ﴾
«Аллоҳ сизларни оналарингиз қорнидан бирон нарса билмаган ҳолингизда чиқарди» (Наҳл: 78).
Онанинг кўкрагидан сут эмишни янги туғилган чақалоққа ким ўргатди?! Агар уни Аллоҳ ўргатмаса, бирон оддий одам ёки доктор ўргата олармиди?!
Бу нарсани чақалоққа дунёдаги илк кунида, ҳатто биринчи йилида бирон кимса ўргата олмас эди. У айрим нарсаларни йиллар ўтиши билангина ўргана бошлайди!!
Лекин Аллоҳ таоло унга кўкракдаги сутни қандай эмиш ёки қандай озиқланиш йўлларини кўрсатди. Онанинг кўкрагида ҳозиргина туғилган чақалоққа муносиб даражадаги ҳарорат ва озиқни яратди. Ҳолбуки, чақалоқни иккинчи йилда бошқа даражадаги ҳароратлар билан озиқлантириш мумкин! 
Аллоҳ таоло кўкрак сутида чақалоқнинг бир йил ёки ундан кўра кўпроқ муддат давомида озиқланиши мумкин бўлган моддаларни яратди.
Унга ғамхўрлик қиладиган, эътибор берадиган, ҳар бир ҳолатида инсон муҳтож бўладиган барча қулайликларни яратиб берадиган Аллоҳни, мушриклар тавсифлаётган нолойиқ сифатлардан поклайман!
Онангизни сизга ғамхўр ва эътиборли қилган зот Аллоҳ эмасми?! Акси тақдирда туғилиш асносида чеккан аламларингиздан сўнгра онангиз бағрига босмас, сизни ташлаб узоқларга кетган бўлар эди!!
Энг бағритош, табиати бузуқ ва шаллақи бўлган аёл, чақалоғи дунёга келгани маҳал дунёнинг энг меҳрибон ва шафқатли инсонига айланади. Бизга чақалоғингизни бўғизлашимиз учун берсангиз, хоҳлаганингизча дунё берамиз! — дейилса, бунга рози бўладиган биронта онани топа олмайсиз. Субҳоналлоҳ! Бу шафқатсиз ва тошбағир кўнгилга меҳр ва раҳму шафқатни ким солди?!
Эй инсон, буларнинг барчаси сизнинг тарбияланишингиз ва Роббингизнинг неъматлари билан озиқланишингиз учун Аллоҳ тарафидан тайёрлангандир. Шу боис, Аллоҳ таоло сизга отангизни-ю, ҳаётингизга зарур бўлган барча нарсани бўйинсундириб қўйди.  
● Аллоҳнинг одамзотга берган ҳидоят неъмати
Аллоҳ таоло ҳидоятингизни ҳам сизга осон қилди. Аллоҳ таоло бизни яратиб, буюрилмай ва қайтарилмай ўз ҳолимизга ташлаб қўймади. Балки ичимиздан пайғамбарларни юборди: 
﴿ وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ رَسُولٍ إِلَّا بِلِسَانِ قَوْمِهِ ﴾
«Биз ҳар бир пайғамбарни (ҳукмларимизни) баён қилиб бериши учун ўз қавмининг тили билан (сўзлайдиган қилиб) юборганмиз» (Иброҳим: 4).
Ҳар бир халққа ўз тилида Аллоҳнинг йўлига қандай ҳидоятланиш, бу дунёда ширин ва осуда ҳаёт билан қандай фойдаланишни, сўнгра бандалар Аллоҳ таолога дуч келгач қандай қилиб мангу неъматлар диёрига киришларини ўргатадиган пайғамбарларни юборди.
Аллоҳ таоло муҳтарам пайғамбарларни юбориш билан барчага ҳидоятланишни осонлаштирди. Уларнинг энг афзали ва сўнгиси Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдир. Шу боис Аллоҳ таоло бизга бу дин ва бу иймонни лутф этди ва Қуръонни тушунишни осон қилди:
﴿ وَلَقَدْ يَسَّرْنَا الْقُرْآنَ لِلذِّكْرِ فَهَلْ مِنْ مُدَّكِر ﴾
«Қасамки, Биз Қуръонни зикр-эслатма олиш учун осон қилиб қўйдик. Бас, бирон эслатма-ибрат олгувчи борми?!» (Қамар: 17, 22, 32, 40).
Аллоҳ таоло бизга Қуръон ўрганишни осон қилди. Уни ўқисак ёки тингласак ўзига хос жозиба, тингловчи ва ўқувчигина биладиган ҳайратомуз лаззатни ҳис этамиз. Аллоҳ таоло бизга бу Қуръонни ўрганишни қулайлаштирди ва уни ўргатишни лутф этди:
﴿ الرَّحْمَنُ ● عَلَّمَ الْقُرْآنَ ● خَلَقَ الْإِنْسَانَ ● عَلَّمَهُ الْبَيَانَ ﴾
«Меҳрибон (Аллоҳ Муҳаммадга ва унинг умматларига) Қуръонни таълим берди. У зот инсонни яратиб, унга (дидидаги мақсадини аён эта олиши учун) баённи (нутқни) таъ¬лим берди» (Раҳмон: 1 – 4).
Энг буюк неъмат — Қуръон таълимидир. Инсон, ушбу Қуръонсиз ва ҳидоятсиз ҳайвонга менгзайди.
Аллоҳ таоло ҳайвонга ҳам ҳаётни қулайлаштириб, ризқини берди. Аллоҳ — барча жониворларнинг Роббидир ва ҳар бир жониворга Ернинг қаърида ва қаерда бўлишидан қатъий назар ризқини ҳозирлаб қўйган. Хўш, инсон билан ҳайвон ўртасини нима ажратиб туради?!
Ажратиб турадиган нарса — Қуръон, ҳидоят ва пайғомдир!
Шундай бўлсада, банданинг ҳоли не кечади ва бу неъматлар шукронаси қандай бўлиши керак?
Биз ҳар намозимизда:
﴿ إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ ﴾
«Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз», деймиз (Фотиҳа: 5). Аллоҳ азза ва жалла мени ҳар куни беш маҳал намоз ўқишга, бомдод намози учун уйғониб, бошқа фарзларни ҳам адо этишга буюрди. (Айтингларчи), агар Аллоҳ таоло фарз қилган ибодатларни адо этмасам, менга лутф ва марҳамат бўлмайдими?
● Уйқудаги мудроқлик неъмати
Қандай уйғонишингиз ва сизга саломатчиликни ким бергани ҳақида ўйлаб кўринг. У — Аллоҳ таолодир!
Сизга ўрнингиздан тура олиш қобилиятини ким берди? Бу кеча кўрпасига ўраниб ухлаган қанча одамлар борки, уйғонишганида икки фаришта уларни қабрларида сарҳисоб қилмоқда. Сизни эса Аллоҳ таоло соғлом ва тирик ҳолатингизда уйғотди. Тинч-омон ухлаб, фарзандларингиз, нозу неъматлар ва роҳатлар олдингизда туриб уйғондингиз.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса, бундан кўра озроқ нарса ҳақида хабар бериб, шундай деганлар: «Кўнгли хотиржам, танаси соғлом, олдида бир кеча-кундузга етарли озиғи билан тунаган одамга дунёнинг ҳаммаси тўпланибди» (Термизий: 2517; Ибн Можа: 4141).
Субҳоналлоҳ! Бу кечада тананг соғлом, унга етарли озиғинг ёнингда, хотиржам ором олаяпсан: сенга ҳужум қилган бирон душман ёки зарар берадиган бирон нарса йўқ. Гўё олдингга бутун дунёни олиб келингандек!
Агар бирон банда дунёга аввалидан охиригача, машриқидан мағрибигача ҳукмрон бўлса-ю, бу кечада хотиржамлик, тўқлик ва соғлик неъмати билан тинч ухласа, унга бундан бошқа нима керак?! Дунёда бундан бошқа талаб қилинадиган неъмат борми?! Йўқ!
Ҳой банда, Аллоҳ таоло сизни неъматлари билан буркади. Сиз эса буни билмаяпсиз. Баъзида айримларимиз тунда кўзлари қоқилиши олдидан ўйга толар ва: Фалончининг ундай неъмати бор! Пистончи савдо қилиб шунча даромад кўрди! Менда эса ҳеч нарса йўқ! — дер. У бошқалардаги нарсаларга кўз тиккани учун, ўзидаги неъматларни кўра олмади. Аслида, мусулмон бунинг аксини қилиши керак.
● Маҳрум инсонларнинг ҳоли ҳақида
тафаккур қилиш
Аллоҳга дуч келишни умид қилган тақволи мўмин дунё ва охират ишларига қандай қарайди?
Агар дунёнинг ҳоли ва ишларига назар ташласангиз, ўзингиздан пастроқ, бойлиги ва фарзандлари озроқ, соғлиғи жойида бўлмаган одамларга қаранг. Бундай қилиш афзал ва ўзингиздаги Аллоҳ неъматларини камситмасликка чорловчидир. Шундагина Аллоҳ таоло сизга катта неъматлар берганини пайқаб, у неъматларни танийсиз. Шу неъматлар ва шу назар билан ўзингиздан кўра неъматлари озроқ бўлган инсонларни танийсиз.
Охират ҳақида тафаккур қилсангиз ўзингиздан кўра боамалроқ бўлган одамларга боқинг. Аллоҳнинг Китобидан бирон оятни ўқийдиган бўлсангиз, уни ёдлаган ёки Қуръоннинг ҳаммасини ўқиган одамларга қаранг.
Агар Аллоҳнинг биронта фарзини ёки унинг бир қисмини бажо келтираётган бўлсангиз, бу фарз ва нафлларни қилаётган ҳамда бунинг устига яхшилик ва эзгуликларни ҳам қилаётган одамларга боқинг.
Агар Аллоҳ йўлига чақираётган бўлсангиз ва Аллоҳ таоло қўлингизда катта эзгуликларни амалга оширган бўлса, Аллоҳ йўлига чорлаган бошқа даъватчиларга боқинг. Чунки Аллоҳ таоло улар воситасида жаҳолат ва залолатдаги халқларни ҳидоят қилди. Хуллас, инсон шундай тасаввурда бўлсагина ўзидаги Аллоҳнинг неъматларини билади ва танийди.
Аллоҳгина сизга офият, соғлик ва хотиржамликни берди. Ўрнингиздан турсангиз, уйғонсангиз, Аллоҳга ибодат қилсангиз ва бомдод намозини масжидда жамоат билан ўқисангиз: Менга буларни лутф этган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин, — денг! Агар банда масжидга келиб намоз ўқиса ва Аллоҳни зикр қилса, ўзига яхшилик қилган, савобларни қўлга киритган, танаси ва кунига барака киритган бўлади ва буларнинг барчаси Аллоҳнинг марҳамати билан амалга ошади.
Демак, марҳамат Аллоҳдандир. Унинг неъмати, ҳидояти ва тақвоси билангина дунё ва охиратдаги эзгуликларга эришилади.
2 – БАНДАЛАРДАГИ АЛЛОҲНИНГ СУННАТЛАРИ
● Бандаларга меҳрибонликдаги Аллоҳнинг суннати
Аллоҳ азза ва жалла айтди:
﴿ قُلْ بِفَضْلِ اللَّهِ وَبِرَحْمَتِهِ فَبِذَلِكَ فَلْيَفْرَحُوا هُوَ خَيْرٌ مِمَّا يَجْمَعُونَ ﴾
«(Эй Муҳаммад), айтинг: «Аллоҳнинг фазлу марҳамати (яъни, ислом) ва раҳмат-меҳрибонлиги (яъни, Қуръон) билан — мана шу (неъмат) билан шод-хуррам бўлсинлар. (Зеро), бу улар тўплайдиган мол-дунёларидан яхшироқдир»» (Юнус: 58).
Салафлар раҳимаҳумуллоҳлар: «Аллоҳнинг фазли ва раҳмати — Қуръон, Ислом, иймон, ваҳий ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатидир», — дедилар. Буларнинг барчаси тўғридир ва бир нарсани бир неча мисоллар билан тушунтиришдир.
Аллоҳ таоло бизга бу динни инъом этди. Бу дин одамлар тўплаган молу дунёдан кўра яхшироқ бўлиб, у билан севинамиз. Дунёни қанчалар жамламайлик, Аллоҳ таоло ато этган бу дин бу дунёнинг энг давлатмандлари бўлган яҳудийлар тўплаган нарсадан кўра яхшироқдир! Ҳолбуки, энг бадавлат-беҳожат бўлган Зот — Аллоҳ таолодир!
Дўстлар, афсуски, судхўрликка асосланган ушбу банклар яҳудийларнинг ўлкасидан бизнинг ўлкамизга қадар узанди ва буларнинг кўпи яҳудийларникидир! (Айтингларчи), яҳудийлар Аллоҳнинг ҳузурида ҳурматлиларми?
«Агар дунё Аллоҳ наздида пашшанинг қанотича қадрли бўлса эди, Аллоҳ кофирга бир томчи сув бермас эди!» (Термизий: 2320). (Ҳа), ҳеч ҳам бермас эди. Бироқ, дунё Аллоҳнинг наздида пашшанинг қанотича қадрга эга эмас. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло шундай деди:
﴿ كُلًّا نُمِدُّ هَؤُلَاءِ وَهَؤُلَاءِ مِنْ عَطَاءِ رَبِّكَ وَمَا كَانَ عَطَاءُ رَبِّكَ مَحْظُورًا ﴾
«(Эй Муҳаммад, бу дунёда одамларнинг) барчаларига — мана бу (мўмин)ларга ҳам, анави (кофир)ларга ҳам Парвардигорингизнинг неъматидан ато этурмиз. Парвардигорингизнинг неъмати (ҳеч кимдан) манъ қилинмас» (Исро: 20).
«Биз мўминларга ҳам, кофирларга ҳам неъматларимизни ато этамиз!». Нега?! Чунки Аллоҳ таоло ғамхўр парвардигордир:
﴿ الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ ﴾
«Барча оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!» (Фотиҳа: 2).
Биз намозининг ҳар бир ракаатида бу оятни такрорлаймиз. Дарҳақиқат, Аллоҳдан бошқа Робб ва Раззоқ йўқдир. Аллоҳгина ризқ беради.
Робб — барча оламни ўз неъматлари билан тарбия қилди. Шунинг учун ҳам уларнинг тилакларига ижобат қилади:
﴿ أَمَّنْ يُجِيبُ الْمُضْطَرَّ إِذَا دَعَاهُ ﴾
«Ёки музтар одамнинг дуоларини ижобат қиладиган зот кимдир?!» (Намл: 62).
Аллоҳ таоло: Тилакда бўлган мўминларнигина ижобат қилади! — дедими?!
(Йўқ), муҳтож мўмин ёки кофир бўлишидан қатъий назар Аллоҳга дуо қилса, Аллоҳ унга мадад беради. Чунки мададловчи ва Робб — фақат Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Агар одамлар дуо қилсалар, кўмагини беради. Агар ёрдам бермаганида эди, ҳеч кимга ёрдам бермаган бўлар эди. Лекин Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло кофирларга ҳам, мўминларга ҳам неъматларини ато этади. Унинг неъматлари бирон банда учун таъқиқланмаган. У неъматлар мудом келиб, бандалари устидан қуйилаверади.
● Осийликдан тавба қилганлар устидан жорий бўлган Аллоҳнинг суннатлари
Неъматларнинг камайиши, қурғоқчилик ва баракасизликнинг омили нима?!
Қилган гуноҳларимиздир!
Банда унутмаслиги керакки, бошига келган неъматларнинг барчаси Роббисидан, ёмонликларнинг бари эса гуноҳларидандир:
﴿ وَأَلَّوِ اسْتَقَامُوا عَلَى الطَّرِيقَةِ لَأَسْقَيْنَاهُمْ مَاءً غَدَقًا ● لِنَفْتِنَهُمْ فِيهِ ﴾
«Албатта, агар улар (Тўғри) йўлда устивор турганларида, албатта Биз уларни имтиҳон қилиш учун мўл ёмғир билан суғорган бўлур эдик (яъни уларга мўл-кўл ризқ ато этган бўлур эдик)» (Жин: 16, 17).
﴿ وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَى آمَنُوا وَاتَّقَوْا لَفَتَحْنَا عَلَيْهِمْ بَرَكَاتٍ مِنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ وَلَكِنْ كَذَّبُوا فَأَخَذْنَاهُمْ بِمَا كَانُوا يَكْسِبُونَ ﴾
«Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) аҳли иймон келтириб, тақводор бўлганларида эди, албатта Биз уларга осмону Ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик. Лекин улар (пайғамбарларимизни) ёлғончи қилдилар, бас, уларни ўзлари қилган гуноҳлари сабабли ушладик» (Аъроф: 96).
Аллоҳнинг хазинаси туганмасдир. Лекин улар иймон келтирмаган эканлар тақво қила олмадилар ва пайғамбарларни рад этдилар. Ўша онда Аллоҳ таоло уларни қилган гуноҳлари эвазига жазолади. Шундай бўлсада:
﴿ وَيَعْفُو عَنْ كَثِيرٍ ﴾
«Эй аҳли китоб, мана, элчимиз (Муҳаммад) сизлар китобингиз (Таврот, Инжил) орасидан яшириб келган кўп нарсаларни сизларга баён этган ҳолда, кўп нарсаларни тарк этган ҳолда келди» (Моида: 15);
﴿ أَوْ يُوبِقْهُنَّ بِمَا كَسَبُوا وَيَعْفُ عَنْ كَثِيرٍ ﴾
«Ёки (агар Аллоҳ хоҳласа қаттиқ бўрон юбориб, кемадаги одамларнинг) қилган гуноҳлари сабабли у (кема)ларни ҳалок (ғарқ) қилур ва кўпларни (ҳалокатдан қутқариб) афв этур» (Шўро: 34).
Аллоҳ таоло саховатпеша бўлгани боис кўп гуноҳларни мағфират қилади. Унинг саховати чексиз ва васфидан тиллар ожиздир. Юқорида айтиб ўтганимиздек, У, мўминларнинггина эмас, ихлос билан тилакда бўлган кофирлардан ҳам неъматини дариғ тутмайди: ризқларини беради, мададини аямайди.
Бинобарин, Аллоҳнинг неъматлари, карами ва раҳмати тақводорларгагина хос эмас. Балки келсин, дея раҳмат дарвозасини жиноятчи ва гуноҳкорларга ҳам очаверади ва: Бандам! Бандам! — деб чақираверади.
Аллоҳ таоло бундай ҳолатда шундай деди:
﴿ إِلَّا مَنْ تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ عَمَلًا صَالِحًا فَأُولَئِكَ يُبَدِّلُ اللَّهُ سَيِّئَاتِهِمْ حَسَنَاتٍ ﴾
«Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб яхши амаллар қилса, бас Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик-гуноҳларини яхшилик-савобларга айлантириб қўюр» (Фурқон: 7).
Субҳоналлоҳ! Биз тавба қилсак, иймон келтирсак ва солиҳ амалларни қилсак, Аллоҳнинг афв қилишини билишимиз кифоя эди. Бироқ, Аллоҳнинг марҳамати бунинг олдида тўхтамайди. Балки, У гуноҳларимизни афв этиш билан бирга ёмонликларимизни яхшиликка айлантиришини ҳам лутф қилаяпти. Чап тарафда турган ва тоғлардек вазни бўлган тарозининг палласи, ўшандай тоғлар вазнича ҳасанотларга айланиб, ўнг томондаги паллага айланади!
Нима билан?!
Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога тавба қилишимиз ҳамда истиғфорлар айтишимиз билан! Аллоҳ таоло «кундуз гуноҳ қилган одам тавба қилиши учун кечаси, тунда гуноҳ қилган одам тавба қилиши учун кундузи қўлларини очади» (Имом Муслим: 7165; Имом Аҳмад: 19547).
Субҳоналлоҳ! Биздан ва бизнинг ибодатларимиздан беҳожат бўлган Аллоҳга қилган гуноҳоларимиз зиён келтира олмайди ва У бизга эътибор бермайди!! 
Осийлик қилсак қайси водийда ҳалок бўлишимиз Уни қизиқтирмасада, лекин кундузи гуноҳ қилган одам тавба қилиши учун тунда, тунда осийлик қилган гуноҳкор тавба қилиши учун эса кундузи қўлларини очади!
Аллоҳу акбар! Роббул оламийн қандай буюк-а!!
● Одамларнинг азоб тезроқ келиши учун шошқалоқликлари
Агар одамларга Аллоҳни эслатилса гўё Аллоҳнинг азобини тезроқ келишини кутгандек бўлишади ва: Аллоҳнинг азоби қани? — дейдилар.
Кўплаб одамлар буни тилларида айтмасалар ҳам, турган ҳолатлари билан айтиб туришади. Чунки улар тавба қилмаганлар:
﴿ فَقُلْتُ اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ إِنَّهُ كَانَ غَفَّارًا ● يُرْسِلِ السَّمَاءَ عَلَيْكُمْ مِدْرَارًا ● وَيُمْدِدْكُمْ بِأَمْوَالٍ وَبَنِينَ وَيَجْعَلْ لَكُمْ جَنَّاتٍ
وَيَجْعَلْ لَكُمْ أَنْهَارًا ﴾
«Мен дедимки: «Парвардигорингиз (Аллоҳ)дан мағфират сўранглар, албатта У ўта мағфиратли бўлган зотдир. (Шунда) У зот устларингизга осмондан ёмғир қуйдирур. Ва сизларга мол-дунё, бола-чақа билан мадад берур ҳамда сизларга боғу бўстонлар (ато) қилур ва сизларга оқар дарёлар (ато) қилур» (Нуҳ: 10 – 12).
Агар Аллоҳдан мағфират сўрамасалар ва Аллоҳнинг фармойишларига эътиборсиз бўлсалар гўё: Аллоҳ ваъда қилган азоблар қани? — деб айтгандек бўладилар!
Жума кунлари воизу хатиблар, насиҳатгўй ва зокирлар бизга: Агар Аллоҳга осийлик қилсак, тез кунда бошимизга азобларни юборади! Агар Аллоҳдан тақво қилсак, яқин кунларда бошимиздан неъматларини ёғдиради! — дейдилар. Шайтон эса келиб: Аллоҳга қанча осийлик қилсак, ҳам неъматлари ёғилаверди. Етарли неъматларимиз бор-ку! — дейди.
Йўқ, бу — жаҳолат ва хунук адашишдир. Сиз Аллоҳнинг лутфларига, неъматларини бериб туришига, гуноҳкорларга имконият бераётганига қараманг! Чунки, бу очилган дарвозадан фойдаланиб қолиш керак. Зеро яхшилик озуқаси аста-секинлик билан кўпайиб боради:
﴿ فَلَمَّا نَسُوا مَا ذُكِّرُوا بِهِ فَتَحْنَا عَلَيْهِمْ أَبْوَابَ كُلِّ شَيْءٍ ﴾
«Энди — ўзлари учун эслатма қилиб берилган нарсани унутган вақтларида, уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик» (Анъом: 44).
Аллоҳ таоло барча нарсанинг дарвозасини очиб қўяди... Улар ўзларига эслатилган нарсаларни унутгач, биз барча нарсанинг дарвозаларини очиб қўямиз!
Сиз Аллоҳ таоло айтганидек гапирманг:
﴿ أَفَبِعَذَابِنَا يَسْتَعْجِلُونَ ● أَفَرَأَيْتَ إِنْ مَتَّعْنَاهُمْ سِنِينَ ● ثُمَّ جَاءَهُمْ مَا كَانُوا يُوعَدُونَ ● مَا أَغْنَى عَنْهُمْ مَا كَانُوا يُمَتَّعُونَ ﴾
«Бас улар Бизнинг азобимизни шоштирурларми?! (Эй Муҳаммад), хабар беринг-чи, агар Биз уларни (узоқ) йиллар (сиҳат-саломатлик, мол-давлат билан) фойдалантирсак-да, сўнгра уларга ваъда қилинган нарсалар (яъни азоб) келса, (ўша пайт) уларга (ҳаёти дунёда) фойдаланган нарсалари асқотурми?!» (Шуаро: 204 – 207).
Ҳой бечора, сенинг умринг неча йил?! Сен: Яратилганимдан буён Аллоҳга осийлик қилсам ҳам ҳануз бирон бало бошимга келмади, — деяпсан! Айт-чи, умринг неча йил давом этади?!
Аллоҳ таоло биздан бир неча асрлар илгари яшаб ўтган халқларни ҳалок қилгани ҳақида дараклар берди:
﴿ وَكَذَّبَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ وَمَا بَلَغُوا مِعْشَارَ مَا آتَيْنَاهُمْ فَكَذَّبُوا رُسُلِي فَكَيْفَ كَانَ نَكِير ﴾
«Улардан илгари (ўтган) кимсалар ҳам (ўз пайғамбарларини) ёлғончи қилган эдилар — Ҳолбуки (Макка мушриклари) Биз уларга ато этган неъматларнинг меъшорига ҳам етганлари йўқ. Бас ўшалар Менинг пайғамбарларимни ёлғончи қилишгач, Менинг инкорим қандай бўлган эди?!» (Сабаъ: 45).
Меъшор нима? Муфассирларнинг айтишича «меъшор» ушрнинг ўндан биридир.
﴿ وَأَثَارُوا الْأَرْضَ وَعَمَرُوهَا أَكْثَرَ مِمَّا عَمَرُوهَا ﴾
«Ўша (ҳалок бўлган кимсалар) булардан (яъни Макка кофирларидан) кўра кучли-қувватлироқ бўлган ва (ўз) ерларини булар обод қилганидан кўра кўпроқ ҳайдаб (яъни экинзорларга айлантириб), обод қилган эдилар-ку!» (Рум: 9).
Аллоҳу акбар!
Улар ерни ободонлаштирдилар: деҳқончилик қилдилар, биздан кўра кўпроқ бинолар иншо этдилар, биздан кўра давлатманд ва серфарзанд эдилар. Шундай бўлсада Аллоҳ таоло уларга бир оз муҳлат берди ва уларни ҳалок қилиб, гуноҳларига яраша жазолади:
﴿ أَفَبِعَذَابِنَا يَسْتَعْجِلُونَ ﴾
«Бас улар Бизнинг азобимизни шоштирурларми?!» (Шуаро: 204).
Йўқ, Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, биз Аллоҳнинг азоби келишига ошиқаётганимиз йўқ.
﴿ أَفَرَأَيْتَ إِنْ مَتَّعْنَاهُمْ سِنِينَ ● ثُمَّ جَاءَهُمْ مَا كَانُوا يُوعَدُونَ ● مَا أَغْنَى عَنْهُمْ مَا كَانُوا يُمَتَّعُونَ ﴾
«(Эй Муҳаммад), хабар беринг-чи, агар Биз уларни (узоқ) йиллар (сиҳат-саломатлик, мол-давлат билан) фойдалантирсак-да, сўнгра уларга ваъда қилинган нарсалар (яъни азоб) келса, (ўша пайт) уларга (ҳаёти дунёда) фойдаланган нарсалари асқотурми?!» (Шуаро: 205 – 207).
Ушбу неъмат битта интиқом олинган пайтда, масалан, зилзила бўлганида бутунлай йўқ бўлади ва одамлар тумтарақай қочишади. Аллоҳ таоло бизни ва сизларни бундай балолардан асрасин! Сизлар бизни ва сизларни зилзила ва бошқа фитналардан асраши учун Аллоҳ таолога доимо дуо қилинглар!
Зилзилаларнинг оқибати даҳшатлидир. Айтишларига қараганда, Араб ярим ороли зилзила ҳодисасидан узоқ минтақа эди. Чунки мана бу «Араб қалқонлари» деб аталган тоғлар, Ер силкинишининг олдини олиб турар эмиш. Бир неча йил илгари эса бир зилзила бўлиб ўтди. Ҳозирги кунда эса соҳил бўйлаб Ер силкиниши бир неча марта қайд этилди. Одамлар эса бундан ҳануз ғафлатдалар. Аллоҳ таолодан афву офият тилаймиз!
Агар Ер силкинса, одамлар тумтарақай қочишади. Бундай пайтда одамзотнинг чиққан жойи умрини обод қилиш учун фидо қилган, безаган, у ер ва бу ердан уй жиҳозларини харид қилиб тўлдирган ва катта эътибор берган хонадони бўлади! Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бундай дейди:
﴿ لَا تَرْكُضُوا وَارْجِعُوا إِلَى مَا أُتْرِفْتُمْ فِيهِ وَمَسَاكِنِكُمْ ﴾
«Қочманглар, маишатга ботган жойларингизга, ўз масканларингизга қайтинглар, эҳтимол жавоб берарсизлар» (Анбиё: 13).
У, турар жойи ва бошқа буюмлари ҳақида ўйлаб ўтирмайди. Фақатгина жонини сақлаб қолиш пайига тушади! Ер сувга ўхшаб, оёғини қўйган жойи ботиб кетаверади!!
﴿ وَمَا هِيَ مِنَ الظَّالِمِينَ بِبَعِيدٍ ﴾
«(Эй Муҳаммад), у жойлар бу золимлардан (яъни Макка мушрикларидан) йироқ эмасдир, (яъни, ўша кофирларнинг оқибати нима бўлганини кўриб ибрат олсалар бўлмайдими?!)» (Ҳуд: 83). 
Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, балолар золимлардан узоқ эмас! Уларни Аллоҳга тавбаю тазарру қилишимизгина даф қила олади. Агар у балолар келиб қолса на куч, на қудрат, на ҳозирликлар, на жиҳозлар, на қутқариш воситалари ва на бошқа нарсалар бизни қутқара олади. Қутқарувчи восита эса, Аллоҳ таолога тавба қилишимиз, ёлборишимиз ва Аллоҳнинг маъсиятларига неъматлари билан мадад олмаслигимиздир.  
Ҳозир, одамзот Аллоҳнинг неъматини истеъмол қилаяпти. Музика эса унинг олдида оммавий ахборот воситаларидан бирида янграмоқда. Биз бундай пайтда шундай деймиз: Биздан аввал яшаб ўтган халқлар ва қишлоқлар бошига нималар келди? Биз ҳам улар қилган ишларни, ҳатто улардан кўра кўпроқ гуноҳларни қилмоқдамиз. Аллоҳнинг неъматларига шукрона келтириш қаёқда қолди?! Муаззин азон айтиб, одамлар (масжидларда) намоз ўқишса-ю, машина ёки уйда музика янграб, ғофил қалбимиз билан қўшиқ тингласак!! 
Субҳоналлоҳ! Бу — нажот огоҳлантирув-чисими ёки ҳалокат даракчисими?
Одамлар бу ўлкага ёғдириши ва шафқат қилиши учун истисқо — ёмғир сўраш намозига чиққан пайтларида айрим одамлар уйларида ёки машиналарида қўшиқ эшитишмоқда ёки ўйин-кулгулар билан машғул бўлмоқдалар. Ҳатто одамлар чойхоналарда беҳуда ўйинлар билан банд бўлишган. Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, бу — ҳалокат ва азоб даракчисидир. Булардан Аллоҳ таолога тавба қилиш билангина қутулиш мумкин.
● Нималар азобни даф қилади ёки кечиктиради?
Сизлар Аллоҳнинг азобини даф қиладиган ёки кечиктирадиган нарсалар нима эканини биласизларми?
Менинг бундай дейишдан мақсадим, Аллоҳ таоло қалбларини кўр қилиб адаштирган, унга муҳр урган кимсалар кечаю кундуз Аллоҳ таоло ҳидоят қилган ёшлар устидан кулиб, масхара қилишни тўхтатмаяптилар. 
Аллоҳ таоло бизни азобламоқчи бўлса, биздан азобни нима нарсалар қайтариши мумкин? Биз Аллоҳга азобларидан сиғинамиз. Бу — солиҳ бандаларнинг дуоларидир.
Демак, ўша солиҳларга издош бўламиз. Аллоҳнинг Китобини ўқиган ва ёдлаган, яхшиликка ва ҳижобланишга, рибо, зино, қўшиқ ва куйларни тинглашдан ҳамда гуноҳларга қўл уришдан воз кечишга чорлаётган ёшларнинг сони кўпайса, Аллоҳга ҳамду санолар айтамиз.
Бундай даъватчи ёшларнинг орамизда бўлиши — неъматдир. Аллоҳ уларнинг қилаётган дуолари эвазига биздан балоларни даф қилади:
﴿ وَمَا كَانَ رَبُّكَ لِيُهْلِكَ الْقُرَى بِظُلْمٍ وَأَهْلُهَا مُصْلِحُونَ ﴾
«Парвардигорингиз у шаҳарларнинг ўзларини тузатиб (ҳақ йўлга юрган) аҳолисини зулм билан ҳалок қилган эмасдир» (Ҳуд: 117). 
Модомики орамизда солиҳ инсонлар бор экан, (Аллоҳ ўлкаларни вайрон қилмайди). Фосиқ, фожир ва дилхушликка берилган, тунларини бедор ва кундузларини ибодатларни қилмай уйқу билан ўтказаётган одам, бу неъматнинг аввало Аллоҳнинг марҳамати, кейин эса тақволи солиҳ инсонлар сабабли эканини билмайди. Модомики, ўша солиҳ инсонлар Аллоҳдан тақво қилишга чорлар ва Аллоҳдан офият ва балоларни даф қилишини тилар эканлар, Аллоҳ бизга азобларини юбормайди.
Аллоҳ таоло бизнинг амалларимизга қарайди. Агар ўша даъватчиларга ижобат ва айтишаётган гапларга, яъни уларнинг шахсий фикрлари эмас балки «Аллоҳ айтди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтди» деган гапларига итоат этсак, Аллоҳ бизга раҳм қилади. Агар уларга раддия, истеҳзо ва масхаралаш билан қарши чиқсак, азобнинг келиши муқаррардир. Аллоҳ таолодан афву офият тилаймиз! Гарчи бу дунёда азоб ёппасига келса, солиҳ инсонлар ўз ниятларига кўра қайта тириладилар. Мўминлар онаси Оиша разияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: Орамизда солиҳ инсонлар бўлса ҳам ҳалок бўлаверамизми? — деб сўраганида: «Ҳа, фисқу фужур кўпайса!» — дедилар (Имом Бухорий: 3346; Имом Муслим: 7416).
Гарчи орамизда солиҳ инсонлар бўлсада, фисқу фужур бўлгач ҳалокат келаверади.
Азоб қачон тўхтайди? Орамизда ислоҳотчилар бўлса!
Демак, Аллоҳга ҳамду санолар бўлсинки, мана шу даъватчилар бизни чорлашмоқда. Улар даъват қилмасалар ҳам солиҳликларича, биз эса осийлигимиз билан қолаверамиз. Агар орамизда солиҳ инсонлар кўпайса, ислоҳотчилар даъват қилаверишса, биз уларни тинглаб ичимиздан баъзилари уларга ижобат қилишса, Аллоҳнинг изни билан, Аллоҳнинг жиноятчи қавмлар учун мўлжалланган азобларини тавба, иймон, ёлбориш ва Аллоҳ таолога тазарру қилиш билан даф қилишимиз мумкин. 
Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, биз ҳануз ғофил, қалбларимиз қорадир. Чунки Аллоҳнинг неъматлари ичида «сузиб», Аллоҳни жуда ҳам кам эсга оламиз. Аллоҳга ибодат қилиб, Ундан қўрқсак олдимизга шайтон келади ва лутфу марҳаматни ўзимизга хослаб қўяди ва: Сизлар ҳидоятланганлар ва тақводорлар қаторидасиз! Сиз бошқалардан кўра яхшироқсиз! Сизда фалон ва пистон хислатлар бор! — деб амалларингизни бекор қилиш учун залолат омилларини васваса қилади.
Аллоҳ таолодан бизга ва сизларга ҳидоят ва устиворликни лутф этишини, шайтоннинг шарри ва васвасаларидан ҳимоя қилишини тилаймиз.
● Сўнгги васият
Аввало ўзимга, сўнгра эса сизларга Аллоҳ таолодан тақво қилишни васият қиламан. Чунки, бу — Аллоҳ таолонинг аввалгию охиргиларга қилган тавсиясидир:
﴿ وَلَقَدْ وَصَّيْنَا الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِنْ قَبْلِكُمْ وَإِيَّاكُمْ أَنِ اتَّقُوا اللَّهَ ﴾
«Биз сизлардан илгари Китоб берилган зотларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳдан қўрқинглар, деб амр қилдик» (Нисо: 131).
Тақво эса Аллоҳ таоло таъқиқлаган нарсалардан йироқ туриш, Аллоҳ рози бўлган нарсаларни қилиш, Аллоҳдан мағфират сўраш, доимо ўзимизнинг гуноҳкор эканимиз, Аллоҳга лойиқ бўлганидек амал қила олмаётганимиз ҳамда амалларимиз қанчалар кўп бўлсада улар билан жаннатга кира олмаслигимиз ва Аллоҳдан Унинг Ўзи билангина қутулиш мумкин эканини ҳис этиш билан рўёбга чиқишини, қилаётган ҳар бир амал ва ибодатимиз Аллоҳнинг кичкина неъматига ҳам бадал бўла олмаслиги, балки жаннатга Аллоҳнинг марҳамати билангина кира олишимизни, марҳаматнинг барчаси ҳар вақт ва соатда, аввалдаю охирда Аллоҳнинг қўлида эканини унутмаслигимиз керак. Ҳолбуки, У бизни яратди, ҳидоятлади, бизга ризқ берди ва неъматлар ато этди.
Унутмангларки, бу ерда унутилган ва биз жонлантиришимиз керак бўлган фарз бор. Аллоҳ таоло қуйидаги оятда ушбу фарзни адо этишга бизни чақирди:
﴿ وَلْتَكُنْ مِنْكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ ﴾
«Ораларингиздан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган, ибодат-итоатга буюрадиган ва исён-гуноҳдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир» (Оли Имрон: 104).
Биз яшаётган минтақада Аллоҳ ўзи марҳамат қилган кишилардан бошқа одамлар ўртасида лаганбардорлик, буқаламунлик ва риёкорлик кенг ёйилди.
Мен: Фалончи, Аллоҳдан қўрқ! Пистончи, хотинингни ҳижобла! Болаларингга эҳтиёт бўл, фосиқларга қўшилиб кетмасин! Нега масжидларда кўринмай қолдинг! — дея олмайман. Чунки даъватни насиҳат, чиройли ваъз ва донолик билан қиладиган одамларнинг сони жуда ҳам оздир.
Агар бу гапларни диндан воз кечган фосиққа айтсак, Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, бу — пайғамбарлар ва солиҳ бандаларнинг даъват услуби эмас. Биз Аллоҳ йўлига даъват қилишимиз ва орамизда даъватчилар борлигидан севинишимиз керак. Албатта, сизлар узоқ ўлкалардан даъват учун келган одамларни кўриб қувонасизлар. Бу ҳам иймоннинг аломатларидандир. Алҳамдулиллаҳ, буни шу мамлакатга келган ҳар бир кимса ҳис этмоқда.
Бироқ сизларнинг шу шаҳардан етишиб чиққан, ҳидоятланган, билимли ва даъватчи мўминларга бўлган қувончингиз яна ҳам кучли бўлиши керак. Чунки шаҳрингизга келган меҳмон бир йилда бир кеча ёки умри давомида бир кун келиши ва яна кетиши мумкин. Бироқ Аллоҳ таоло фарзандларингиз ичидан биронтасини Қуръон ёдлатиш ҳалқалари, илмий йиғинлар ва ёзги таълим марказларида етиштириб чиқарса, улар ичингизда қолишади ва ҳар вақт ундан истифода этасизлар: жоҳиллар мурожаат этиб ўрганишади, эзгулик ва билимларни йиллар давомида ёйишади.
Биз, кўриб турганингиздек, ҳафтада икки ёки уч кун мобайнидагина бу ердамиз. Лекин эшитиб, билганимизга қараганда бу ишлар мавсумий эмиш. Яъни ҳар йили шу кунларда бу ерга зиёратчилар ёки даъватчилар ёхуд бошқа яхши ниятли одамлар келишар эмиш. Алҳамдулиллаҳ, бу минтақада солиҳ ўғлонлар бор экан, эзгулик бардавом бўлаверади.
Шу боис, барчамиз бу даъватни жонлантиришимиз, уни қувонч ва севинчлар билан кутиб олишимиз, ҳамма жойда уни олиб бориш учун имкониятлар яратишимиз керак. Бу даъватни ичимиздан олиб борилиши бир кун келиб, бошқа куни кетадиган меҳмонлар тарафидан олиб борилмаслиги зарур. Бинобарин, даъват — мудом қолгувчи эзгулик ва баракадир.
Бирон воиз ёки огоҳлантирувчи ёхуд насиҳатгўй келса, Аллоҳнинг даргоҳидан ёмғир ёққанида ва нозу неъматлар келганида севинганимиздек севинишимиз лозим. Ахир юртимизга ёмғир ёғса севинсак, нега энди иймон қалбимизга ёмғирларини ёғдирса севинмайлик?! 
Аллоҳ таолодан бизни ва сизларни Ўзи рози бўлган ва суйган нарсаларни қилишга муваффақ айлаши ҳамда амал фитналаридан ҳимоя қилганидек, гап фитналаридан ҳам ҳимоя қилишини тилаймиз. Дарҳақиқат, У — Эшитгувчи ва дуоларни Ижобат қилгувчи зотдир.
Бу, юқорида ишора қилганимиздек, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинким, сезиларли иш, эзгулик сари ва Аллоҳнинг зикри учун бағирларни очишдир. Бу иш (даъват)ни одамлар суя бошлашди. Аллоҳ таолодан барчамизнинг кўнглимизда иймонни кучайтиришини тилаймиз!
Яна такрор айтаманки, агар бу минтақа ўғлонлари бир ёқадан бош чиқаришар экан, даъват давом этаверади, кучаяверади. Бу, ташқаридан даъватчиларнинг келмаслигини ифодаламайди. Фақатгина, шу минтақада яшаётган даъватчилар ичкаридан қаттиқ ҳаракат қилишсин ва хориждан ҳам даъватчилар келаверсин.
Алҳамдулиллаҳ, бизнинг бу мамлакат ва унинг қўшниларида биздан кўра олимроқ ва боамал бўлган дўстларимиз бор. Улар ўрта мактабларда, лицейларда ва факультетларда таълим олмоқдалар ва биз қилаётган ишларни кўпроқ ва фазилатлироқ қилиб адо этишмоқда.
Демак, муаммо бу даъват ва учрашувларни мудом бажо келтирадиган кучларнинг йўқлиги эмас, балки бир жиҳатдан бу дўстлар ўзаро ҳамкор бўлишлари керак бўлса, иккинчи тарафдан барчамиз эзгулик йўлларини очишимиз ва уларга ёрдам беришимиз лозим. Улар бизда ўзларини жасоратлантирадиган ва эзгуликни излашларига кўмакчи бўладиган ижобат, эътибор ва ҳарисликни кўришлари керак. Зеро ушбу марказ мутасаддилари на маош оладилар ва на иона. Улар бу ердаги хизматларини фақатгина Аллоҳ ризоси учун қилишмоқда.
Биз ўқитувчилар таътиллар бошланиши билан оиламиз ва хонадонимиз қучоғига қайтиш билан севинсак, бу мутасаддилар имтиҳонлар тугаши биланоқ марказларини очишга шошилмоқдалар. Ахир уларнинг хотинлари ва бола-чақалари йўқми?! 
Балки уларнинг ҳам меникидек, балки ундан ҳам кўпроқ ишлари бордир. Лекин у, савобнинг пешида: савобга ҳарис ва охиратга рағбатли. Аллоҳ таоло бу минтақадаги ёшларимизни шу кундаги таътиллар давомида бирлаштирсин. Мўминнинг таътили бу оламдан кўз юмиб, Аллоҳга дуч келганида бошланади. Бу дунёда эса, у — жавобгар ва умрининг ҳар бир лаҳзасидан масъулдир. Ёшларимиз бу марказга Аллоҳнинг ҳифзу ҳимояси билан келмоқдалар.
Бундай марказлар таъсис этилиб, эзгулик мавсумлари ва диний жамлоқлар ҳамда илмий анжуманлар жорий қилинар экан, улардан фойдаланайликки, Аллоҳ таоло қалбларимизга наф берсин.