Нисо сурасининг тафсири 1: (1 – 50-оятлар)

Нисо сурасининг 1 – 50-оятлари тафсири "Тафсири Муяссар" китобидан таржима қилинган бўлиб, оятлар маънолари лўнда ва енгил тафсир қилингандир.

Нисо сурасининг тафсири 1:
(1 – 50-оятлар)

Муаллиф: Бир гуруҳ сара уламолар тайёрлаган
Таржимон: Исмоил Муҳаммад Яъқуб
Муҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший
 
تفسير سورة النساء 1
- من الآية 1 إلى الآية 50 -
(باللغة الأوزبكية)
تأليف: إعداد نخبة من العلماء
ترجمة: إسماعيل محمد يعقوب
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي

 

Нисо сурасининг 1 – 50-оятлари тафсири «Тафсири Муяссар» китобидан таржима қилинган бўлиб, оятлар маънолари лўнда ва енгил шарҳлаб берилгандир. Ушбу тафсир бир гуруҳ сара уламолар томонидан тайёрланган бўлиб, қуйидаги интизомга риоя қилинган: саҳиҳ маълумотлар муқаддам қўйилган; саҳиҳ ёки қувватли қавлни келтириш билан кифояланилган; тафсир қиларкан Қуръоннинг йўлланмаси ва Ислом шариати мақсадлари очиб берилган; нотаниш калималарни изоҳлаш билан бирга қисқа ва енгил иборалар қўлланилган; Мусҳафнинг Мадина босмасининг ҳошияларига сиғадиган даражада тафсир қилинган; заруратсиз ривоятларни келтирмасдан тўғридан-тўғри оят маънолари келтирилган; Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятидаги қироатга мувофиқ тафсир қилинган; бошқа тилларга таржима қилинишига қулай қилинган; ҳар бир оят алоҳида тафсир қилинган.
4 ¬- سورة النساء
4. «НИСО» СУРАСИ
يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمْ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيراً وَنِسَاءً وَاتَّقُوا اللَّهَ الَّذِي تَسَاءَلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلَيْكُمْ رَقِيباً (1)
1. Эй одамлар, Аллоҳдан қўрқинглар, Унинг амру-фармонларини лозим тутинглар, қайтариқларидан тийи-линглар! У сизларни битта жондан, яъни Одам алайҳис-саломдан яратган ва ўша жондан унинг жуфти Ҳаввони яратган ва у икковларидан бутун Ер юзига кўплаб эркагу аёлларни таратган Зотдир. Бир-бирларингиздан Унинг номини ўртага қўйиб сўрайдиган Аллоҳдан қўрқинглар ва Уни кўз ўнгингизда тутинглар, қариндош-уруғлик алоқаларини узишдан сақланинглар! Албатта, Аллоҳ сизлар-нинг барча ҳолатларингизни кузатиб турувчи Зотдир.
وَآتُوا الْيَتَامَى أَمْوَالَهُمْ وَلا تَتَبَدَّلُوا الْخَبِيثَ بِالطَّيِّبِ وَلا تَأْكُلُوا أَمْوَالَهُمْ إِلَى أَمْوَالِكُمْ إِنَّهُ كَانَ حُوباً كَبِيراً (2)
2. Етимларга — балоғат ёшига етмасларидан оталари вафот этган ва сизларнинг васийлигингиз (яъни, қарамоғин-гиз) остида бўлган болаларга — балоғат ёшига етганларида ва ўз молларини асраб-авайлашга қодирликни уларда кўрган пайтингизда молларини беринглар, уларнинг яхши навли молларини ўзингизга олиб, ўрнига ўз молларингиздан паст навлисини қўйиб қўйманглар! Молларини ҳийла билан ейиш мақсадида уларнинг молларини ўз молларингизга аралаштириб юборманглар! Зеро, ким бунга журъат қилса, у жуда катта гуноҳ қилибди.
وَإِنْ خِفْتُمْ أَلاَّ تُقْسِطُوا فِي الْيَتَامَى فَانكِحُوا مَا طَابَ لَكُمْ مِنَ النِّسَاءِ مَثْنَى وَثُلاثَ وَرُبَاعَ فَإِنْ خِفْتُمْ أَلاَّ تَعْدِلُوا فَوَاحِدَةً أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ ذَلِكَ أَدْنَى أَلاَّ تَعُولُوا (3)
3. Қўл остиларингизда бўлган етим қизлар хусусида адолат қилолмасликдан, яъни уларга бошқа аёлларга бергандек маҳр бермасликдан қўрқсангизлар, уларни тарк қилинглар ва ўзингизга маъқул бўлган бошқа аёлларга иккита, учта, тўрттагача никоҳланинглар. Агар кўп хотинлар ўртасида адолат қилолмасликдан қўрқсангизлар, битта аёлга уйланиш билан, ёки ҳузурингизда бўлган чўрилар билан кифояланинглар. Етим қизлар хусусида, биттадан тўртта-гача  аёлга уйланиш ёки битта аёлга ё қўл остингиздаги чўриларга чекланиш тўғрисида Мен сизларга шаръий қилиб берган ушбу ҳукм зулм ва тажовуз қилмасликларингизга яқинроқ бўлган ишдир.
وَآتُوا النِّسَاءَ صَدُقَاتِهِنَّ نِحْلَةً فَإِنْ طِبْنَ لَكُمْ عَنْ شَيْءٍ مِنْهُ نَفْساً فَكُلُوهُ هَنِيئاً مَرِيئاً (4)
4. Аёлларга маҳрларини вожиб бўлган фазлу-марҳамат ва лозим бўлган фариза, яъни уларнинг ҳақлари сифатида ўзингиз рози бўлиб, кўнгилхушлик билан беринглар! Агар улар ўша маҳрдан бирор нарсани ўзлари рози бўлиб, ихтиёрий равишда сизларга ҳадя қилсалар, уни олаве-ринглар ва ундан тасарруф қилаверинглар, у сизлар учун ҳалол-покдир.
وَلا تُؤْتُوا السُّفَهَاءَ أَمْوَالَكُمْ الَّتِي جَعَلَ اللَّهُ لَكُمْ قِيَاماً وَارْزُقُوهُمْ فِيهَا وَاكْسُوهُمْ وَقُولُوا لَهُمْ قَوْلاً مَعْرُوفاً (5)
5. Эй валийлар (яъни, хонадон соҳиблари ёки етимларни ўз қарамоғига олган кишилар)! Сизлар пул-молни яхши тасарруф қилолмайдиган ва исроф қилиб юборадиган эркак-аёл ва ёш болаларга қўл остингизда бўлган уларнинг молларини бериб қўймангларки, улар молни ноўрин сарфлаб қўйишади. Бу моллар одамларнинг маиший ҳаёти шу билан барпо бўладиган, тирикчиликлари шу билан ўтадиган нарсадир. Сизлар уларга шу моллардан сарфлаб туринглар ва шундан уларни кийинтиринглар! Уларга яхши гапиринглар, чиройли хулқ билан гўзал муомала қилинглар!
وَابْتَلُوا الْيَتَامَى حَتَّى إِذَا بَلَغُوا النِّكَاحَ فَإِنْ آنَسْتُمْ مِنْهُمْ رُشْداً فَادْفَعُوا إِلَيْهِمْ أَمْوَالَهُمْ وَلا تَأْكُلُوهَا إِسْرَافاً وَبِدَاراً أَنْ يَكْبَرُوا وَمَنْ كَانَ غَنِيّاً فَلْيَسْتَعْفِفْ وَمَنْ كَانَ فَقِيراً فَلْيَأْكُلْ بِالْمَعْرُوفِ فَإِذَا دَفَعْتُمْ إِلَيْهِمْ أَمْوَالَهُمْ فَأَشْهِدُوا عَلَيْهِمْ وَكَفَى بِاللَّهِ حَسِيباً (6)
6. Қўл остингизда бўлган етимларни улар ўз молларини тўғри тасарруф қилишга қодир бўлган-бўлмаганини билиш учун текшириб, имтиҳон қилиб туринглар. Қачонки, уларнинг балоғат ёшига етишганини ва динлари борасида салоҳиятга эга бўлишганини билсанглар ва молларини ўзлари асраб-авайлашга қодирликларига ишонсанглар, молларини уларга топширинглар! Уларнинг молларини исроф билан ва сизлардан олиб қўйишларидан илгари еб қолиш мақсадида, шоша-пиша ноўрин жойларга сарфлаш билан тажовуз қилиб қўйманглар! Сизлардан ким бой-бадавлат бўлса, ўзининг мол-давлати билан кифояланиб, ўзини пок тутсин ва етимнинг молидан бирор нарса олмасин! Энди, ким камбағал бўлса, зарурат пайтида эҳтиёжи миқдорида олсин. Қачон сизлар уларнинг ўз мол-мулкларини асраб-авайлашга қодир бўлишганини билсангиз ва молларини уларга топширсангиз, энди уларга ўз ҳақлари бўлган моллари тўла етиб борганига кафолат бўлиши ва улар шундан кейин буни инкор қилиб қолмасликлари учун устиларида гувоҳ ҳозир қилингиз! Аллоҳ сизларнинг устингизда гувоҳ экани ва қилаётган ҳар бир ишингизни ҳисоб-китоб қилиб турувчи экани сизлар учун кифоядир.
لِلرِّجَالِ نَصِيبٌ مِمَّا تَرَكَ الْوَالِدَانِ وَالأَقْرَبُونَ وَلِلنِّسَاءِ نَصِيبٌ مِمَّا تَرَكَ الْوَالِدَانِ وَالأَقْرَبُونَ مِمَّا قَلَّ مِنْهُ أَوْ كَثُرَ نَصِيباً مَفْرُوضاً (7)
7. Хоҳ катта, хоҳ кичик ёшлик бўлган эркаклар учун ота-оналари ва яқин қариндошлари қолдириб кетган молдан озми-кўпми, Аллоҳ азза ва жалла улар учун фарз қилган ва очиқ-равшан белгилаб қўйган ўлчовларда Аллоҳ шаръий қилган насиба (улуш) бордир. Аёллар учун ҳам худди шундайдир.
وَإِذَا حَضَرَ الْقِسْمَةَ أُوْلُوا الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينُ فَارْزُقُوهُمْ مِنْهُ وَقُولُوا لَهُمْ قَوْلاً مَعْرُوفاً (8)
8. Агар мерос тақсимотига маййитнинг меросга хақли бўлмаган қариндошлари, етимлар (оталари вафот этиб кетган ёш болалар) ёки мискинлар (умуман мол-давлати бўлмаган камбағаллар) ҳам ҳозир бўлсалар, ўша меросни эгаларига тақсим қилинмай туриб, уларга ҳам шу молдан хайр-эҳсон тариқасида беринглар ва уларга яхши гапириб, чиройли муомала қилинглар!
وَلْيَخْشَ الَّذِينَ لَوْ تَرَكُوا مِنْ خَلْفِهِمْ ذُرِّيَّةً ضِعَافاً خَافُوا عَلَيْهِمْ فَلْيَتَّقُوا اللَّهَ وَلْيَقُولُوا قَوْلاً سَدِيداً (9)
9. Энди фаразан ўзлари ҳам вафот этиб, ортларидан ёш, заиф фарзандларни қолдириб кетсалар, ўша фарзандларга зулм ёки зоелик етишидан қўрқадиган кишилар энди бошқалар ҳаққидан ҳам қўрқсинлар ва қўллари остида бўлган етимлар ва бошқалар хусусида Аллоҳдан тақво қилиб, мудом Аллоҳни кўз олдиларида тутсинлар! Бу эса уларнинг молларини асраб-авайлаш, ўзларини чиройли тарбия қилиш ва уларга етадиган озорларни даф қилиш билан ҳосил бўлади. Ва уларга адолату маъруфга мувофиқ сўзларни айтсинлар!
إِنَّ الَّذِينَ يَأْكُلُونَ أَمْوَالَ الْيَتَامَى ظُلْماً إِنَّمَا يَأْكُلُونَ فِي بُطُونِهِمْ نَاراً وَسَيَصْلَوْنَ سَعِيراً (10)
10. Етимларнинг молларига тажовуз қилиб, уларни ноҳақ олиб ейдиган кишилар билсинларки, қоринларида қиёмат куни аланга оладиган ўтни емоқдалар. Ва улар яқинда оташ-алангасини ўз баданларида тотадиган дўзахга киражаклар!
يُوصِيكُمْ اللَّهُ فِي أَوْلادِكُمْ لِلذَّكَرِ مِثْلُ حَظِّ الأُنثَيَيْنِ فَإِنْ كُنَّ نِسَاءً فَوْقَ اثْنَتَيْنِ فَلَهُنَّ ثُلُثَا مَا تَرَكَ وَإِنْ كَانَتْ وَاحِدَةً فَلَهَا النِّصْفُ وَلأَبَوَيْهِ لِكُلِّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا السُّدُسُ مِمَّا تَرَكَ إِنْ كَانَ لَهُ وَلَدٌ فَإِنْ لَمْ يَكُنْ لَهُ وَلَدٌ وَوَرِثَهُ أَبَوَاهُ فَلأُمِّهِ الثُّلُثُ فَإِنْ كَانَ لَهُ إِخْوَةٌ فَلأُمِّهِ السُّدُسُ مِنْ بَعْدِ وَصِيَّةٍ يُوصِي بِهَا أَوْ دَيْنٍ آبَاؤُكُمْ وَأَبْنَاؤُكُمْ لا تَدْرُونَ أَيُّهُمْ أَقْرَبُ لَكُمْ نَفْعاً فَرِيضَةً مِنْ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلِيماً حَكِيماً (11)
11. Аллоҳ таоло фарзандларингиз хусусида сизларга васият қилади ва буюради:
Агар сизлардан бир киши вафот этиб, ўғил-қиз фарзандлар қолдириб кетаётган бўлса ва улардан бошқа вориси бўлмаса, барча мероси ўша фарзандларига бўлиб, бир ўғилга икки қиз улуши миқдорида берилгай.
Агар фақатгина қиз фарзандлар қолдириб кетаётган бўлса ва қизлари икки ва ундан ортиқ бўлса, қолдираётган меросининг учдан иккиси уларгадир.
Агар фақат биргина қиз қолдириб кетаётган бўлса, меросининг ярми унгадир.
Энди маййитнинг ортида хоҳ  ўғил, хоҳ  қиз, хоҳ битта, хоҳ кўп фарзанд қолаётган бўлса ва ота-онаси ҳам бор бўлса, ота-онасидан ҳар бирига меросининг олтидан биридир.
Агар маййитнинг фарзанди бўлмаса ва фақат ота-онаси меросхўр бўлса, онасига учдан бири, қолгани эса отасига-дир.
Агар маййитнинг икки ва ундан ортиқ ака-ука ёки опа-сингиллари бўлса, у ҳолда меросининг олтидан бири онага, қолгани отагадир. Ака-ука, опа-сингилга мерос йўқдир.
Мероснинг бу тарзда тақсимоти, маййитнинг васияти бор бўлган ҳолда, унинг васиятини молининг учдан биридан ўтмаган ҳолда чиқаргандан кейин ёки унинг зиммасида бўлган қарзини чиқаргандан кейиндир. Меросга ҳақдор бўлган ота-оналарингиз ва фарзандларингиздан қай бирлари сизларга дунё ва охиратингизда кўпроқ фойдаси тегувчи эканлигини билмайсизлар. Шундай экан, уларнинг бирлари-ни бошқаларидан афзал кўрманг! Ушбу ҳукм Аллоҳ томонидан сизларга фарз қилинган ҳукмдир. Албатта, Аллоҳ ўзининг халқларини яхши билувчи ва уларга шариат қилиб берган нарсаларида ҳикмат соҳиби бўлган Зотдир.
وَلَكُمْ نِصْفُ مَا تَرَكَ أَزْوَاجُكُمْ إِنْ لَمْ يَكُنْ لَهُنَّ وَلَدٌ فَإِنْ كَانَ لَهُنَّ وَلَدٌ فَلَكُمْ الرُّبُعُ مِمَّا تَرَكْنَ مِنْ بَعْدِ وَصِيَّةٍ يُوصِينَ بِهَا أَوْ دَيْنٍ وَلَهُنَّ الرُّبُعُ مِمَّا تَرَكْتُمْ إِنْ لَمْ يَكُنْ لَكُمْ وَلَدٌ فَإِنْ كَانَ لَكُمْ وَلَدٌ فَلَهُنَّ الثُّمُنُ مِمَّا تَرَكْتُمْ مِنْ بَعْدِ وَصِيَّةٍ تُوصُونَ بِهَا أَوْ دَيْنٍ وَإِنْ كَانَ رَجُلٌ يُورَثُ كَلالَةً أَوْ امْرَأَةٌ وَلَهُ أَخٌ أَوْ أُخْتٌ فَلِكُلِّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا السُّدُسُ فَإِنْ كَانُوا أَكْثَرَ مِنْ ذَلِكَ فَهُمْ شُرَكَاءُ فِي الثُّلُثِ مِنْ بَعْدِ وَصِيَّةٍ يُوصَى بِهَا أَوْ دَيْنٍ غَيْرَ مُضَارٍّ وَصِيَّةً مِنْ اللَّهِ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَلِيمٌ (12)
12. Эй эркаклар, хотинларингиз вафот этиб, улардан ўғил-қиз фарзанд қолмаган бўлса, қолдирган меросларининг ярми сизларгадир. Агар ортларидан фарзанд қолдириб кетаётган бўлсалар, қолдирган меросларининг тўртдан бири сизларгадир. Сизлар уларнинг шаръан жоиз васиятларини ижро қилгандан ёки зиммаларида бўлган қарзларини ҳақдорларга адо этгандан сўнг ўша меросни оласизлар. Эй эркаклар, агар ҳозирда мавжуд хотинларингиздан ёки улардан бошқа хотинлардан ўғил ёки қиз фарзандингиз умуман қолмаётган бўлса, сизлар қолдирган мероснинг тўртдан бири хотинларингизга бўлади. Агар сизлардан ўғил ё қиз фарзанд қолаётган бўлса, хотинларга сиз қолдираётган молнинг саккиздан бири тегади. Юқорида айтилган тўртдан бир ёки саккиздан бир улуш хотинлар ўртасида тенг тақсимланади. Агар қолдираётган аёлингиз фақат битта бўлса, у ҳолда бу мерос (яъни, тўртдан бир ёки саккиздан бир) тўла уники бўлади. Ушбу мерос сизлар қилаётган жоиз васиятлар ижро этилгандан ёки зиммаларингизда бор бўлган қарзни адо этилгандан сўнг тақсим қилинади. Энди, бир эркак ё аёл киши вафот этса-ю, унинг на фарзанди, на отаси қолаётган бўлса ва унинг она томонидан (онаси бир) ака ёки синглиси бўлса, улардан ҳар бирига меросининг олтидан бири тегади. Агар она томонидан бўлган ака-ука ёки опа-сингиллар бир нечта бўлса, улар барчаси учдан бирда шерик бўладилар ва бу улуш эркак ёки аёлни фарқ этилмасдан улар ўртасида баб-баробар тақсим қилинади. Аллоҳ таоло она томонидан бўлган ака-ука ва опа-сингилларга фарз сифатида  белгилаб қўйган бу мерос маййитнинг қарзлари адо этилгандан ва ворисларга зарари тегмайдиган васияти ижро қилингандан сўнг уларга тақсимланади. Роббингиз сизларга фойдали бўлган мана шу амру-фармонларни амр этгай. Аллоҳ ўзининг халқларини ислоҳ қиладиган нарсаларни яхши билувчи ва уларга жазо беришга шошилмайдиган ҳалим Зотдир.
تِلْكَ حُدُودُ اللَّهِ وَمَنْ يُطِعْ اللَّهَ وَرَسُولَهُ يُدْخِلْهُ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا وَذَلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ (13)
13. Аллоҳ таоло етимлар, аёллар ва мерослар хусусида шаръий қилган бу илоҳий ҳукмлар ҳамма нарсани билувчи ва ҳикмат соҳиби бўлган Зот ҳузуридан эканига далолат қилувчи Аллоҳнинг шариатларидир. Ким Аллоҳнинг Ўз бандаларига машруъ қилган бу ва бошқа ҳукмлари борасида Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат қилса, Аллоҳ уни дарахтлари ва қасрлари кўп бўлган, остиларидан ширин сувли анҳорлар оқиб ётган жаннатларга киритади. Улар бу неъмат-фароғатларда абадий қоладилар, ундан чиқарилмай-дилар. Бу эса жуда улкан ва буюк зафардир.
وَمَنْ يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَيَتَعَدَّ حُدُودَهُ يُدْخِلْهُ نَاراً خَالِداً فِيهَا وَلَهُ عَذَابٌ مُهِينٌ (14)
14. Ким Аллоҳнинг ҳукмларини инкор қилиш билан ва Аллоҳ бандаларига машруъ қилган нарсаларни ўзгартириш ёки уларга амал қилишни тўхтатиш билан тажовуз қилиб, Аллоҳ ва Расулига осий бўлса, Аллоҳ уни дўзахга киритади ва у дўзахда қолиб кетади, у учун хорловчи азоб бордир.
وَاللاَّتِي يَأْتِينَ الْفَاحِشَةَ مِنْ نِسَائِكُمْ فَاسْتَشْهِدُوا عَلَيْهِنَّ أَرْبَعَةً مِنْكُمْ فَإِنْ شَهِدُوا فَأَمْسِكُوهُنَّ فِي الْبُيُوتِ حَتَّى يَتَوَفَّاهُنَّ الْمَوْتُ أَوْ يَجْعَلَ اللَّهُ لَهُنَّ سَبِيلاً (15)
15. Хотинларингиздан қай бирлари зино қилса, сизлар — эй ишбошилар ва қозилар — улар устида мусулмонлардан адолатли тўртта эр кишини гувоҳ қилингиз. Агар ўша гувоҳлар у хотинларнинг зино қилганига гувоҳлик беришса, у ҳолда уларни то ҳаётлари ўлим билан ниҳоясига етгунича ёки бундан қутулишга Аллоҳ уларга бир йўлни қилгунича уйларида ҳибсда сақлангиз.
وَاللَّذَانِ يَأْتِيَانِهَا مِنْكُمْ فَآذُوهُمَا فَإِنْ تَابَا وَأَصْلَحَا فَأَعْرِضُوا عَنْهُمَا إِنَّ اللَّهَ كَانَ تَوَّاباً رَحِيماً (16)
16. Агар сизлардан икки эркак кишидан ушбу фаҳш-бузуқ иш содир бўлса, сизлар ҳар иккисини уриб-сўкиш, яккалаб қўйиш, қаттиқ огоҳлантириш бериш билан таъзир бериб, уларга озор етказинглар! Агар улар ўзларидан содир бўлган бу бузуқ ишдан тавба қилишса ва солиҳ амаллар қилиш билан ўзларини тузатишса, уларга озор етказишдан тийилинглар.
Бу ва бундан аввалги оятлардан шу нарса олинадики, эркаклар агар бузуқ иш қилса, уларга озор берилади, аёллар эса, уйларига қамаб қўйилади ва уларга ҳам озор берилади. Қамоқнинг ниҳояси ўлим, озорнинг ниҳояси эса тавба ва тузалиш етгуничадир. Бу ҳукм исломнинг аввалида бўлган эди, кейин Аллоҳ ва Расули машруъ қилган бошқа бир ҳукм билан бу мансух бўлган. Аллоҳ ва Расули машруъ қилган кейинги ҳукм — муҳсан эр  ва муҳсана аёлни тошбўрон қилиш (озод, балоғатга етган, ақл-ҳуши жойида бўлиб, саҳиҳ никоҳда жинсий алоқада бўлган эркакка муҳсан, аёлга эса муҳсана дейилади), улардан бошқаларга эса юз дарра урилиш ва бир йил сургун қилиниш хукми эди.
Албатта, Аллоҳ таоло тавба қилувчи бандаларининг тавбаларини қабул қилувчи, уларга раҳмли, меҳрибон Зотдир.
إِنَّمَا التَّوْبَةُ عَلَى اللَّهِ لِلَّذِينَ يَعْمَلُونَ السُّوءَ بِجَهَالَةٍ ثُمَّ يَتُوبُونَ مِنْ قَرِيبٍ فَأُوْلَئِكَ يَتُوبُ اللَّهُ عَلَيْهِمْ وَكَانَ اللَّهُ عَلِيماً حَكِيماً (17)
17. Аллоҳ таоло гуноҳу маъсиятларни фақат жоҳиллик билан қиладиган, яъни ўша гуноҳларнинг келтириб чиқара-диган оқибатларини ҳамда Аллоҳнинг ғазабини олиб келишини билмасдан қиладиган (аслида, гуноҳни хоҳ  билиб, хоҳ билмасдан қилган ҳар бир гуноҳкор, гарчи қилган ўша гуноҳининг ҳаром эканлигини билиб туриб қилган бўлса ҳам, шу эътибор билан олганда ўзи жоҳил бўлаве-ради), кейин ўлим келмасидан туриб, Роббиларига инобат ва тоат-ибодат билан қайтадиган кишиларнинггина тавбалари-ни қабул қилади. Аллоҳ ўзининг ҳалқларини яхши билувчи, уларнинг ишларини тадбир ва тақдир қилишда ҳикмат соҳиби бўлган Зотдир.
وَلَيْسَتْ التَّوْبَةُ لِلَّذِينَ يَعْمَلُونَ السَّيِّئَاتِ حَتَّى إِذَا حَضَرَ أَحَدَهُمْ الْمَوْتُ قَالَ إِنِّي تُبْتُ الآنَ وَلا الَّذِينَ يَمُوتُونَ وَهُمْ كُفَّارٌ أُوْلَئِكَ أَعْتَدْنَا لَهُمْ عَذَاباً أَلِيماً (18)
18. Тавбанинг қабул бўлиши гуноҳу маъсиятларга муккасидан кетган, то ўлим мастлиги етиб келгунича ҳам Парвардигорларига қайтмайдиган, кўзига ўлим кўринган пайтдагина улардан бири, ана энди мен тавба қилдим, деб айтадиган кишилар учун эмасдир. Шунингдек, Аллоҳ таолонинг бирлигини ҳамда Унинг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарликларини инкор қилиб, шу ҳолда ўлиб кетган кишиларнинг тавбаси ҳам қабул бўлмайди. Гуноҳларда то ўлим келгунича ҳам маҳкам турадиган ҳамда кофир ҳолда ўладиган кимсаларга Биз аламли азобни ҳозирлаб қўйганмиз.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لا يَحِلُّ لَكُمْ أَنْ تَرِثُوا النِّسَاءَ كَرْهاً وَلا تَعْضُلُوهُنَّ لِتَذْهَبُوا بِبَعْضِ مَا آتَيْتُمُوهُنَّ إِلاَّ أَنْ يَأْتِينَ بِفَاحِشَةٍ مُبَيِّنَةٍ وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ فَإِنْ كَرِهْتُمُوهُنَّ فَعَسَى أَنْ تَكْرَهُوا شَيْئاً وَيَجْعَلَ اللَّهُ فِيهِ خَيْراً كَثِيراً (19)
19. Эй иймон келтирган кишилар, оталарингизнинг хотинларини уларнинг мероси қаторида санаб, ўзлари истамаган ҳолда уларга уйланиш, уларни айрим ишлардан ман қилиш, бошқа бировга турмушга узатиб юбориш каби ишлар билан улар хусусида тасарруф қилишингиз сизларга жоиз бўлмайди. Яна, аёлларингизни ёқтирмай қолган пайтингизда, уларга берганингиз маҳр ва шу каби нарса-ларнинг баъзисидан воз кечишлари учун уларнинг йўллари-ни тўсиб олишингиз ҳам жоиз бўлмайди. Фақатгина улар зино каби фаҳш ишни қилган бўлсалар, шундагина берган нарсаларингизни қайтариб олгунингизгача уларни маҳкам тутиб туришларингиз мумкин. Хотинларингиз билан турмушингиз ҳурмат-эҳтиром, меҳр-муҳаббат ҳамда улар-нинг ҳақ-ҳуқуқларини адо этиш асосига қурилган бўлсин. Агар бирор дунёвий сабаб туфайли хотинларингизни ёқтирмай қолган бўлсангиз, шунда ҳам сабр қилинглар! Зеро, сизлар қайсидир бир ишни ёмон кўришингиз, бироқ ўша ишда кўп яхшиликлар бўлиши мумкин.
وَإِنْ أَرَدْتُمْ اسْتِبْدَالَ زَوْجٍ مَكَانَ زَوْجٍ وَآتَيْتُمْ إِحْدَاهُنَّ قِنطَاراً فَلا تَأْخُذُوا مِنْهُ شَيْئاً أَتَأْخُذُونَهُ بُهْتَاناً وَإِثْماً مُبِيناً (20)
20. Агар бир аёлни қўйиб, бошқасига уйланмоқчи бўлсангиз, гарчи талоқ  қилишни истаганингиз аёлга жуда кўп молни маҳр қилиб берган бўлсангиз ҳам, улардан бирор нарсани олишингиз ҳалол бўлмайди. Сизлар уни очиқ ёлғон ва бўҳтон билан оласизми?!
وَكَيْفَ تَأْخُذُونَهُ وَقَدْ أَفْضَى بَعْضُكُمْ إِلَى بَعْضٍ وَأَخَذْنَ مِنْكُمْ مِيثَاقاً غَلِيظاً (21)
21. Хотинларингизга берган маҳрни қайтариб олишин-гиз сизларга қандай ҳалол бўлсин? Ахир сизлар жинсий яқинлик орқали бир-бирингиздан фойдалангансиз! Ва улар яхшилик билан олиб туриш ёки чиройли суратда жавоб-ларини бериш маъносида сизлардан қатъий аҳду паймон олганлар.
وَلا تَنكِحُوا مَا نَكَحَ آبَاؤُكُمْ مِنْ النِّسَاءِ إِلاَّ مَا قَدْ سَلَفَ إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَمَقْتاً وَسَاءَ سَبِيلاً (22)
22. Оталарингиз уйланган хотинларга уйланманглар! Магар жоҳилият пайтда ўтган иш бўлса, унда айб қилин-майсизлар. Зеро, ўғиллар ўз оталарининг хотинларига уйланишлари жуда ҳам қабиҳ ва Аллоҳ ёмон кўрадиган жирканч ишдир. Жоҳилият пайтингизда сизлар қилиб юрган ишлар нақадар ёмон йўл ва тутумдир!
حُرِّمَتْ عَلَيْكُمْ أُمَّهَاتُكُمْ وَبَنَاتُكُمْ وَأَخَوَاتُكُمْ وَعَمَّاتُكُمْ وَخَالاتُكُمْ وَبَنَاتُ الأَخِ وَبَنَاتُ الأُخْتِ وَأُمَّهَاتُكُمْ اللاَّتِي أَرْضَعْنَكُمْ وَأَخَوَاتُكُمْ مِنْ الرَّضَاعَةِ وَأُمَّهَاتُ نِسَائِكُمْ وَرَبَائِبُكُمْ اللاَّتِي فِي حُجُورِكُمْ مِنْ نِسَائِكُمْ اللاَّتِي دَخَلْتُمْ بِهِنَّ فَإِنْ لَمْ تَكُونُوا دَخَلْتُمْ بِهِنَّ فَلا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ وَحَلائِلُ أَبْنَائِكُمْ الَّذِينَ مِنْ أَصْلابِكُمْ وَأَنْ تَجْمَعُوا بَيْنَ الأُخْتَيْنِ إِلاَّ مَا قَدْ سَلَفَ إِنَّ اللَّهَ كَانَ غَفُوراً رَحِيماً (23)
23. Аллоҳ таоло сизларга қуйидаги аёлларни никоҳин-гизга олишни ҳаром қилди:
Биринчи: Ўз оналарингиз, бунга ота-оналарингиз тара-фидан бўлган бувиларингиз ҳам дохил бўлади.
Иккинчи: Қизларингиз, бунга фарзандларнинг қизлари, невара, чевара ва ҳоказо қуйи авлод қизлар барчаси дохил бўлади.
Учинчи: Туғишган (ота-она бир бўлган) опа-сингил-ларингиз ёки ота бир бўлган ёки она бир бўлган опа-сингилларингиз.
Тўртинчи: Аммаларингиз (оталарингиз ва боболарин-гизнинг опа-сингиллари).
Бешинчи: Холаларингиз (оналарингиз ва бувиларин-гизнинг опа-сингиллари).
Олтинчи ва еттинчиси: Ака-укаларингизнинг ҳамда опа-сингилларингизнинг қизлари. Уларнинг болалари ҳам (фарзандларининг қизлари ҳам) шунга дохилдир.
Саккизинчи: Эмизган оналарингиз.
Тўқизинчи: Эмикдош опа-сингилларингиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам насаб жиҳатидан кимнинг никоҳи ҳаром бўлса, эмикдошлик жиҳатидан ҳам худди шунинг никоҳи ҳаром эканини баён қилганлар.
Ўнинчи: Хотинларингизнинг оналари (қайноналарин-гиз), у хотинларингиз билан қовушган бўлинг ёки бўлманг, фарқсиз.
Ўн биринчи: Ўгай қизларингиз (хотинларингизнинг сиздан бошқа эрдан кўрган қизлари), улар кўпинча сизлар-нинг уйларингизда (қарамоғингизда) бўладилар. Бироқ, қарамоғингизда бўлмасалар ҳам, у қизлар сизларга маҳрам бўлади. Лекин шарти шуки, оналари билан қовушган бўли-шингиз керак. Агар оналари билан қовушган бўлмасангиз ёки қовушмасдан туриб, оналарини талоқ қилган бўлсангиз ёки вафот этган бўлсалар, у қизларни никоҳингизга олишин-гиз сизлар учун гуноҳ эмасдир.  
Ўн иккинчиси: Аллоҳ таоло сизларга ўз пушти камарин-гиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинларини ҳам никоҳин-гизга олишингизни ҳаром қилди. Эмикдошлик тарафидан бўлган ўғилларингиз ҳам ҳукмда шунга қўшилади. Ўғилла-рингизнинг хотинларига уйланишингиз ҳаромлиги ўша ўғилларингизга никоҳ ақди тузилиши биланоқ ҳосил бўлади. Ўғилларингиз ўша аёлларга хоҳ қовушган бўлсинлар, хоҳ бўлмасинлар, фарқсиз.
Ўн учинчиси: Бир вақтнинг ўзида насаб жиҳатидан ёки эмикдошлик жихатидан опа-сингил бўлган икки аёлни никоҳингизда жамлашингиз ҳам ҳаром бўлди. Магар жоҳилият пайтда сизлардан содир бўлган иш бўлса, бу билан айбланмайсизлар.
Шунингдек, бу оятда келмаган, лекин Суннатда келган ҳукм борки, бир аёл билан унинг аммаси ёки холасини бир вақтда никоҳда жамлаш ҳам жоиз бўлмайди.
Албатта, Аллоҳ таоло гуноҳкорлар тавба қилсалар, тавбаларини қабул қилувчи, кечиримли ҳамда улар зиммасига тоқатлари етмайдиган ишларни юкламайдиган раҳмли Зотдир.

БЕШИНЧИ ЖУЗЪ
وَالْمُحْصَنَاتُ مِنْ النِّسَاءِ إِلاَّ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ كِتَابَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ وَأُحِلَّ لَكُمْ مَا وَرَاءَ ذَلِكُمْ أَنْ تَبْتَغُوا بِأَمْوَالِكُمْ مُحْصِنِينَ غَيْرَ مُسَافِحِينَ فَمَا اسْتَمْتَعْتُمْ بِهِ مِنْهُنَّ فَآتُوهُنَّ أُجُورَهُنَّ فَرِيضَةً وَلا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ فِيمَا تَرَاضَيْتُمْ بِهِ مِنْ بَعْدِ الْفَرِيضَةِ إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلِيماً حَكِيماً (24)
24. Эрли (ўзганинг никоҳида бўлган) аёлларни никоҳин-гизга олишингиз сизларга ҳаром қилинди. Фақат жиҳодлар-да қўлингизга асира бўлиб тушган аёллар бундан мустасноки, бир ҳайз кўриш билан бачадонлари ҳомиладан пок экани маълум бўлганидан сўнг уларнинг никоҳлари сизлар учун ҳалолдир. Аллоҳ таоло юқорида санаб ўтилган аёлларнинг никоҳлари сизларга ҳаромлигини фарз қилди ва улардан бошқаларнинг никоҳларини сизлар учун ҳалол қилди. Бу ҳалол қилиши шундайки, молларингиз билан иффат (поклик) талаб қилишингизни, яъни молларингизни маҳр сифатида сарфлаб, ҳаромга тушиб қолишдан сақланиш талабида бўлишни ҳалол қилди. Модомики, ўша аёллардан саҳиҳ (дуруст) никоҳ йўли билан фойдаланар, лаззат ва ҳузур олар экансиз, энди зиммангизга улар учун Аллоҳ фарз қилиб қўйган маҳрларини уларга беринглар. Энди фарз маҳр собит бўлганидан сўнг, маҳрни зиёда қилиш ёки камайтириш каби, аёлларингиз билан ўзаро келишиб олган ишларингизда сизлар учун гуноҳ йўқдир.  Албатта, Аллоҳ таоло бандаларининг ишларини яхши билувчи, уларга нисбатан ҳукм ва тадбирларида ҳикмат соҳиби бўлган Зотдир.
وَمَنْ لَمْ يَسْتَطِعْ مِنْكُمْ طَوْلاً أَنْ يَنكِحَ الْمُحْصَنَاتِ الْمُؤْمِنَاتِ فَمِنْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ مِنْ فَتَيَاتِكُمْ الْمُؤْمِنَاتِ وَاللَّهُ أَعْلَمُ بِإِيمَانِكُمْ بَعْضُكُمْ مِنْ بَعْضٍ فَانكِحُوهُنَّ بِإِذْنِ أهْلِهِنَّ وَآتُوهُنَّ أُجُورَهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ مُحْصَنَاتٍ غَيْرَ مُسَافِحَاتٍ وَلا مُتَّخِذَاتِ أَخْدَانٍ فَإِذَا أُحْصِنَّ فَإِنْ أَتَيْنَ بِفَاحِشَةٍ فَعَلَيْهِنَّ نِصْفُ مَا عَلَى الْمُحْصَنَاتِ مِنْ الْعَذَابِ ذَلِكَ لِمَنْ خَشِيَ الْعَنَتَ مِنْكُمْ وَأَنْ تَصْبِرُوا خَيْرٌ لَكُمْ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ (25)
25. Ким озод мўмина аёлларнинг маҳрига қодир бўлмаса, у ҳолда мамлук (чўри) бўлган мўмина қизлардан бирортасига уйланиши мумкин. Аллоҳ таоло иймонла-рингиз ҳақиқатини яхши билувчи Зотдир. Бирингиз бирингиздан, яъни ҳаммангизнинг аслингиз бирдир. Сизлар ўша чўри аёллардан ўзларини ҳаромдан пок сақловчи, ошкор зино билан шуғулланмайдиган ҳамда махфий равишда ўйнашлар тутмайдиганларига аҳлларининг (эгала-рининг) розилиги билан уйланинглар ва уларга келишиб олганингиз маҳрларини розилик билан, кўнгилдан чиқариб беринглар. Энди, агар у чўрилар турмушга чиққанларидан сўнг фаҳш-зино қилиб қўйсалар, уларга озод аёлга бериладиган жазонинг ярми берилади. Чўриларга юқорида айтиб ўтилган кўринишда уйланишга рухсат фақат зинога тушиб қолишдан ўз нафсига хавф қилган ва  жинсий қўшилишдан тийилиб туриш оғирлик қилган киши учунгина берилди. Аслида, одам ўзини пок сақлаб, чўриларга уйланишдан тийилиб, сабр қилиб туриши афзал ва яхшироқдир. Аллоҳ таоло гуноҳларингизни кечирувчи ва сизларга меҳрибон Зотдир. Шунинг учун У озод аёлларга уйланишдан ожиз бўлган пайтингизда чўриларга уйлани-шингизга изн берди.
يُرِيدُ اللَّهُ لِيُبَيِّنَ لَكُمْ وَيَهْدِيَكُمْ سُنَنَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ وَيَتُوبَ عَلَيْكُمْ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ (26)
26. Аллоҳ таоло ушбу қонун-қоидалар билан сизларга Ўзининг ҳақ дини ва ҳикматли шариати белгиларини (аломатларини) баён қилиб беришни, сизларни ўзингиздан аввалги пайғамбарлар ва солиҳ зотларнинг ҳалол ва ҳаром борасида тутган йўлларига йўллаб қўйишни ва сизларни тоатларга қайтариб, тавбаларингизни қабул қилишни истай-ди. Аллоҳ субҳанаҳу бандаларининг ҳолатларини ислоҳ қилувчи нарсаларни яхши билувчи ва бандаларига шариат қилиб ишларида ҳикмат соҳиби бўлган Зотдир.
وَاللَّهُ يُرِيدُ أَنْ يَتُوبَ عَلَيْكُمْ وَيُرِيدُ الَّذِينَ يَتَّبِعُونَ الشَّهَوَاتِ أَنْ تَمِيلُوا مَيْلاً عَظِيماً (27)
27. Аллоҳ таоло сизларнинг тавбаларингизни қабул қилишни ва хато-ю гуноҳларингизни кечиришни истайди. Шаҳватларига ва ҳою-ҳавасларига бўйсунадиган кишилар эса, сизларни диндан бутунлай оғиб кетишларингизни истайдилар.
يُرِيدُ اللَّهُ أَنْ يُخَفِّفَ عَنْكُمْ وَخُلِقَ الإِنسَانُ ضَعِيفاً (28)
28. Аллоҳ таоло сизларга тузиб берган шариати билан енгил-қулай қилишни ва оғирлаштирмасликни истайди. Чунки, сизлар заиф яратилгансизлар.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلاَّ أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ وَلا تَقْتُلُوا أَنفُسَكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيماً (29)
29. Эй Аллоҳ ва Расулига иймон келтирувчи ва Аллоҳнинг шариатига амал қилувчи кишилар, бир-бирингизнинг молингизни ноҳақ ейишингиз сизлар учун ҳалол эмасдир. Магар шариатга мувофиқ ҳолда, ўзаро розилик билан бўлган, ҳалол касб бўлса, шундагина мумкин-дир. Бир-бирингизни ўлдирмангиз ва Аллоҳ ҳаром қилган ишларни ва маъсиятларни қилиш билан ўзингизни ҳалок қилмангиз. Албатта Аллоҳ таоло сизларга буюрган ва сизларни қайтарган ҳар бир нарсада сизлар учун раҳмли, меҳрибон бўлган Зотдир.
وَمَنْ يَفْعَلْ ذَلِكَ عُدْوَاناً وَظُلْماً فَسَوْفَ نُصْلِيهِ نَاراً وَكَانَ ذَلِكَ عَلَى اللَّهِ يَسِيراً (30)
30. Кимда-ким шариатнинг ҳад-ҳудудларига тажовуз ва зулм қилган ҳолда ўғрилик, талончилик, хиёнаткорлик каби ўзганинг молини ноҳақ ейишдек Аллоҳ қайтарган ишни қилса, яқинда Аллоҳ таоло уни оташ алангасини ўз баданида тотадиган алангали дўзахга киритгай. Ва бу нарса Аллоҳ таолога жуда осондир.
إِنْ تَجْتَنِبُوا كَبَائِرَ مَا تُنْهَوْنَ عَنْهُ نُكَفِّرْ عَنْكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَنُدْخِلْكُمْ مُدْخَلاً كَرِيماً (31)
31. Эй мўминлар! Агар Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, ноҳақ одам ўлдириш ва шу каби катта гуноҳлардан четлансангиз, Биз ундан бошқа кичкина гуноҳларингизни каффорат қиламиз. Ва сизларни улуғ манзилга — жаннатга киритамиз.
وَلا تَتَمَنَّوْا مَا فَضَّلَ اللَّهُ بِهِ بَعْضَكُمْ عَلَى بَعْضٍ لِلرِّجَالِ نَصِيبٌ مِمَّا اكْتَسَبُوا وَلِلنِّسَاءِ نَصِيبٌ مِمَّا اكْتَسَبْنَ وَاسْأَلُوا اللَّهَ مِنْ فَضْلِهِ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيماً (32)
32. Қобилият, ризқ ва шу каби Аллоҳ таоло бирингизни бошқа бирингиздан афзал қилиб, бериб қўйган нарсалар бўлса, ўша нарсаларни сизлар ҳасад билан орзу қилманглар! Аллоҳ таоло эркаклар учун қилган амалларига яраша жазо-ю мукофотдан маълум улушни қилиб қўйди, аёллар учун ҳам ўзлари қилган амалларининг жазо-ю мукофотларидан бир улушни қилди. Сизлар ўзгалар қўлида бўлган нарсаларни орзу қилиш ўрнига, саховатли ва мўл-кўл ато этувчи Зот бўлмиш Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан Ўз фазлидан сизларга ҳам беришини сўранглар. Албатта, Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани яхши билувчи Зот. У бандаларига яхшиликларни тақсим қиларкан, улар учун нима яхши ва салоҳиятли эканини Ўзи яхши билади.
وَلِكُلٍّ جَعَلْنَا مَوَالِيَ مِمَّا تَرَكَ الْوَالِدَانِ وَالأَقْرَبُونَ وَالَّذِينَ عَقَدَتْ أَيْمَانُكُمْ فَآتُوهُمْ نَصِيبَهُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ شَهِيداً (33)
33. Сизлардан ҳар бирингиз учун ота-она ва қариндош-лар қолдириб кетган нарсалардан мерос оладиган меросхўр-ларни қилиб қўйдик. Ўзаро ёрдам бериш ёки меросдан бирор нарсани бериш ҳақида қатъий қасамлар билан аҳд-битим қилган кишиларингиз бўлса, уларга ўша белгиланган нарсани беринглар. (Бу тарзда ўзаро аҳду паймон билан мерос берилиши Исломнинг аввалида бўлган эди, сўнг мерос оятлари нозил бўлиши билан унинг ҳукми кўтарилди.) Албатта Аллоҳ таоло қилаётган ҳар бир ишингиздан хабардор ва гувоҳ бўлган Зотдир, У сизларга қилган ишларингизнинг муносиб жазо-ю мукофотларини бергай.
الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ بِمَا فَضَّلَ اللَّهُ بَعْضَهُمْ عَلَى بَعْضٍ وَبِمَا أَنفَقُوا مِنْ أَمْوَالِهِمْ فَالصَّالِحَاتُ قَانِتَاتٌ حَافِظَاتٌ لِلْغَيْبِ بِمَا حَفِظَ اللَّهُ وَاللاَّتِي تَخَافُونَ نُشُوزَهُنَّ فَعِظُوهُنَّ وَاهْجُرُوهُنَّ فِي الْمَضَاجِعِ وَاضْرِبُوهُنَّ فَإِنْ أَطَعْنَكُمْ فَلا تَبْغُوا عَلَيْهِنَّ سَبِيلاً إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلِيّاً كَبِيراً (34)
34. Эркаклар Аллоҳ таоло уларга ато этиб қўйган раҳбарлик ва афзал қилинганлик хусусиятлари, шунингдек маҳр ва нафақаларни бериб турганликлари туфайли аёлларга йўл-йўриқ кўрсатиш ва уларни ўз қарамоқларида сақлаб, муҳофаза қилиб туриш вазифасида раҳбардирлар. Аллоҳ-нинг шариатида устувор турадиган солиҳа аёллар эса Аллоҳга ва ўз эрларига итоат қилувчи, эрлари билмаган (яъни, уларнинг назаридан четда бўлган) ҳолатда ҳам ўзларига омонат қўйилган нарсаларни Аллоҳнинг тавфиқи ва сақлаши билан асраб-авайловчи аёллардир. Улар ичидан итоатингизга бўйин товли қилишларидан қўрққанингиз аёлларга сизлар яхши сўзлар билан насиҳат қилинглар. Агар яхши сўз фойда бермаса, у ҳолда ётоқда уларни тарк қилинглар ва уларга яқинлашманглар. Агар ётоқда тарк қилишнинг ҳам таъсири бўлмаса, у ҳолда зиён-заҳмат етказмайдиган қилиб уринглар. Итоат қилсалар, уларга зулм қилишдан ҳазир бўлинглар! Албатта, олий ва буюк Аллоҳ уларнинг валийсидир ва У аёлларга зулму тажовуз қилган кимсалардан интиқом олувчи Зотдир.
وَإِنْ خِفْتُمْ شِقَاقَ بَيْنِهِمَا فَابْعَثُوا حَكَماً مِنْ أَهْلِهِ وَحَكَماً مِنْ أَهْلِهَا إِنْ يُرِيدَا إِصْلاحاً يُوَفِّقْ اللَّهُ بَيْنَهُمَا إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلِيماً خَبِيراً (35)
35. Эй эр-хотиннинг валийлари (хонадон катталари), агар сизлар эр-хотин ўртасида уларнинг ажрашиб кетиш-ларига олиб борадиган келишмовчиликни билсангиз, уларнинг ишларини ўрганиб, ҳар иккиси учун манфаатли бўлган ҳукм чиқаришлари учун эр хонадонидан битта, аёл хонадонидан битта адолатли кишини ҳакам сифатида улар ҳузурига юборинглар! Ушбу ҳакамларнинг ўртани тузатиш-га бўлган рағбатлари ва бунинг учун яхши услубни ишга солишлари сабабли Аллоҳ таоло эр-хотин ўртасига иттифоқ-ликни солгай. Албатта, Аллоҳ таоло билувчи Зотдир, бандаларининг ишларидан бирортаси ҳам Унга махфий қолмайди. Ва У бандаларининг дилларида яширин бўлган сирларидан-да хабардор Зотдир.
وَاعْبُدُوا اللَّهَ وَلا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئاً وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَاناً وَبِذِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْجَارِ ذِي الْقُرْبَى وَالْجَارِ الْجُنُبِ وَالصَّاحِبِ بِالْجَنْبِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ إِنَّ اللَّهَ لا يُحِبُّ مَنْ كَانَ مُخْتَالاً فَخُوراً (36)
36. Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унинг Ўзигагина бўйсунинглар, рубубиятда ҳам, ибодатда ҳам Унга ҳеч кимни шерик қилманглар! Ота-онага яхшилик қилинглар ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини адо қилинглар! Шунингдек, қариндош-уруғлар, етимлар, муҳтожлар, узоқ ва яқин қўшниларингиз, сафардаги ҳамроҳу муқимликдаги ҳамсоян-гиз, эҳтиёжманд бўлган мусофир ҳамда қўл остингиздаги қул-чўриларнинг ҳам ҳақ-ҳуқуқларини адо этинглар! Албатта, Аллоҳ таоло мутакаббир  ва мақтанчоқ бўлган кимсаларни ёқтирмайди.
الَّذِينَ يَبْخَلُونَ وَيَأْمُرُونَ النَّاسَ بِالْبُخْلِ وَيَكْتُمُونَ مَا آتَاهُمْ اللَّهُ مِنْ فَضْلِهِ وَأَعْتَدْنَا لِلْكَافِرِينَ عَذَاباً مُهِيناً (37)
37. Улар (яъни, Аллоҳ севмайдиган мутакаббир кимса-лар) Аллоҳ ўзларига ато этган нарсалардан (мол-дунёлари-дан) инфоқ-эҳсон қилишдан тийиладиган ва бошқаларни ҳам бахилликка буюрадиган, Аллоҳнинг уларга бериб қўйган неъматларини инкор қиладиган ва Аллоҳнинг фазли-марҳаматини яширадиган кимсалардир. Биз ундай кофирлар учун хорловчи азобни ҳозирлаб қўйганмиз.
وَالَّذِينَ يُنفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ رِئَاءَ النَّاسِ وَلا يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَلا بِالْيَوْمِ الآخِرِ وَمَنْ يَكُنْ الشَّيْطَانُ لَهُ قَرِيناً فَسَاءَ قَرِيناً (38)
38. Молларини риё ва хўжакўрсин учун сарфлайдиган ҳамда эътиқодда ҳам, амалда ҳам Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирмайдиган кимсаларга ҳам Биз бу азобни ҳозирлаб қўйганмиз. Бундай ёмон амаллар шайтон унга чорлайдиган ишлар жумласидандир. Кимнинг дўсти ва ҳамроҳи шайтон бўлса, у нақадар ёмон дўст ва ҳамроҳдир!
وَمَاذَا عَلَيْهِمْ لَوْ آمَنُوا بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ وَأَنفَقُوا مِمَّا رَزَقَهُمْ اللَّهُ وَكَانَ اللَّهُ بِهِمْ عَلِيماً (39)
39. Агар эътиқодда ҳам, амалда ҳам Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирсалар ва Аллоҳ бериб қўйган мол-давлатларидан савоб умид қилиб, ихлос билан инфоқ-эҳсон қилсалар, уларга нима зарар етар эди?! Аллоҳ таоло уларни ва улар қилаётган барча ишларни яхши билувчи Зотдир. У уларни қилган амалларига яраша ҳисоб-китоб қилгай.
إِنَّ اللَّهَ لا يَظْلِمُ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ وَإِنْ تَكُ حَسَنَةً يُضَاعِفْهَا وَيُؤْتِ مِنْ لَدُنْهُ أَجْراً عَظِيماً (40)
40. Албатта, Аллоҳ таоло ҳеч бир кишига қилган амалининг жазо-ю мукофотини бир зарра миқдорича ҳам камайтириб қўймайди. Агар заррача миқдорда яхши иш бўлса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уни зиёда қилади, эгасига кўпайтириб беради ва ортиғи билан унга фазлу марҳамат кўрсатади. Ва унга Ўз ҳузуридан жуда катта савобни — жаннатни ато этади.
فَكَيْفَ إِذَا جِئْنَا مِنْ كُلِّ أُمَّةٍ بِشَهِيدٍ وَجِئْنَا بِكَ عَلَى هَؤُلاءِ شَهِيداً (41)
41. Қиёмат куни Аллоҳ таоло ҳар бир умматнинг пайғамбарини ўша умматнинг қилган амалларига гувоҳ қилиш учун олиб келганида ва сизни — эй Пайғамбар — ўз умматингиз устида уларга Роббингизнинг рисолатини етказганингиз борасида гувоҳ бўлишингиз учун олиб келганида, одамларнинг ҳоли не кечаркин?!
يَوْمَئِذٍ يَوَدُّ الَّذِينَ كَفَرُوا وَعَصَوْا الرَّسُولَ لَوْ تُسَوَّى بِهِمْ الأَرْضُ وَلا يَكْتُمُونَ اللَّهَ حَدِيثاً (42)
42. Мана шу ишлар содир бўладиган кунда, Аллоҳ таолога кофир бўлган, пайғамбарга мухолиф бўлган ва у зотга итоат қилмаган кимсаларни Аллоҳ ер билан яксон қилиб ташлашини ва ўзларининг кейин қайта тирилмай-диган даражада тупроққа айланиб кетишларини орзу қилиб қоладилар. Улар дилларида яширин бўлган ҳеч бир нарсани Аллоҳдан яширишга қодир бўлмайдилар. Чунки, Аллоҳ таоло уларнинг оғизларига муҳр уриб қўйган ва қилган ишларига бадан аъзолари гувоҳлик бериб турган бўлади.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لا تَقْرَبُوا الصَّلاةَ وَأَنْتُمْ سُكَارَى حَتَّى تَعْلَمُوا مَا تَقُولُونَ وَلا جُنُباً إِلاَّ عَابِرِي سَبِيلٍ حَتَّى تَغْتَسِلُوا وَإِنْ كُنتُمْ مَرْضَى أَوْ عَلَى سَفَرٍ أَوْ جَاءَ أَحَدٌ مِنْكُمْ مِنْ الْغَائِطِ أَوْ لامَسْتُمْ النِّسَاءَ فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً فَتَيَمَّمُوا صَعِيداً طَيِّباً فَامْسَحُوا بِوُجُوهِكُمْ وَأَيْدِيكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَفُوّاً غَفُوراً (43)
43. Эй Аллоҳ ва Расулини тасдиқ қилувчи, шариатига амал қилувчи кишилар, сизлар маст ҳолингизда, то айтаётган гапингизни фарқлай биладиган бўлмагунингизча намозга яқинлашманглар ва намозга турманглар! (Бу ҳукм ароқ ҳар қандай ҳолатда ҳам қатъиян ҳаром қилинишидан илгари бўлган эди.) Ва сизлар жунублик (нопоклик) ҳолин-гизда, то покланмагунингизча намозга ва намоз ўринлари бўлмиш масжидларга яқинлашманглар! Фақат, масжид ичидан ўтиб кетаётган, унинг бир эшигидан кириб, бошқа эшигидан чиқиб кетаётган киши бундан мустаснодир. Агар сизлар сув ишлатишга қодир бўлмайдиган касаллик ҳолида ёки сафар ҳолатида бўлсангиз, ё сизлардан бирингиз ҳожатхонадан чиққан бўлса, ё аёллар билан қовушган бўлсангиз-у, таҳорат (ё ювиниш) учун сув топа олмасангиз, у ҳолда тоза-пок тупроқни қасд қилинглар ва ўшандан юзингиз ва қўлларингизга суртинглар. Албатта, Аллоҳ таоло сизларни кечирувчи ва афв қилувчи Зотдир.
أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ أُوتُوا نَصِيباً مِنْ الْكِتَابِ يَشْتَرُونَ الضَّلالَةَ وَيُرِيدُونَ أَنْ تَضِلُّوا السَّبِيلَ (44)
44. Эй пайғамбар, ўзларига келган Таврот воситасида илмдан улуш берилган яҳудийларнинг ишини кўрмадин-гизмики, ҳидоят ўрнига залолатни алиштирмоқдалар ва пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рост пайғамбар эканликларига далолат қилувчи ўзларида бор бўлган ҳужжат ва далилларни ташламоқдалар. Эй мўмин-лар, улар сизларни ҳам худди ўзларидек адашган, гумроҳ бўлишингиз учун тўғри йўлдан оғиб кетишларингизни орзу қилмоқдалар.
وَاللَّهُ أَعْلَمُ بِأَعْدَائِكُمْ وَكَفَى بِاللَّهِ وَلِيّاً وَكَفَى بِاللَّهِ نَصِيراً (45)
45 Эй мўминлар, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло у яҳудлар-нинг сизларга бўлган адоватларини сизлардан кўра яхшироқ билувчидир. Аллоҳ таоло сизлар учун ишларингизни бошқарадиган валий-дўст бўлишга ва душманларингиз устидан ёрдам ва нусрат берадиган ёрдамчи бўлишга Ўзи кифоя қилувчи Зотдир.
مِنْ الَّذِينَ هَادُوا يُحَرِّفُونَ الْكَلِمَ عَنْ مَوَاضِعِهِ وَيَقُولُونَ سَمِعْنَا وَعَصَيْنَا وَاسْمَعْ غَيْرَ مُسْمَعٍ وَرَاعِنَا لَيّاً بِأَلْسِنَتِهِمْ وَطَعْناً فِي الدِّينِ وَلَوْ أَنَّهُمْ قَالُوا سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا وَاسْمَعْ وَانظُرْنَا لَكَانَ خَيْراً لَهُمْ وَأَقْوَمَ وَلَكِنْ لَعَنَهُمْ اللَّهُ بِكُفْرِهِمْ فَلا يُؤْمِنُونَ إِلاَّ قَلِيلاً (46)
46. Яҳудлардан бир гуруҳи борки, Аллоҳга нисбатан бўҳтон қилиб, Аллоҳнинг каломини ўзгартиришга ва уни асл маъноларидан бошқа томонга буришга одатланиб қолишган. Улар пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитобан: “Сўзингни эшитдик ва амрингга осий бўлдик, бизни ҳам эшитгин, эшитмай қолгур”, дейишади. Яна улар: “Бизни англагин ва бизга ҳам англатгин” маъносидаги “Роъинаа” деган сўзни ўз тилларида аҳмоқлик ва енгилтак-лик маъносини ифодалайдиган айни шаклдаги сўзга буришади-да, ўша билан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни дуоибад қилишни исташади. Агар улар “Эшитдик ва осий бўлдик” ўрнига “Эшитдик ва итоат қилдик” дейишганида, “Эшитмай қолгур” демасдан “Бизни эшитгин” дейишганида, Аллоҳ ҳузурида ўзлари учун яхшироқ ва тўғрироқ сўз бўлар эди. Лекин, Аллоҳ таоло уларни куфрлари ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбар эканини инкор қилишлари сабабли лаънатлади ва Ўз раҳматидан қувди. Энди улар ўзларига фойда бермайди-ган даражада жуда кам иймон келтиришади.  
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ آمِنُوا بِمَا نَزَّلْنَا مُصَدِّقاً لِمَا مَعَكُمْ مِنْ قَبْلِ أَنْ نَطْمِسَ وُجُوهاً فَنَرُدَّهَا عَلَى أَدْبَارِهَا أَوْ نَلْعَنَهُمْ كَمَا لَعَنَّا أَصْحَابَ السَّبْتِ وَكَانَ أَمْرُ اللَّهِ مَفْعُولاً (47)
47. Эй аҳли китоб, сизларни ёмон қилмишларингиз туфайли ушламасимиздан ва юзларингизни бузиб, тескари қилиб қўймасимиздан ёки шанба эгалари бўлган (шанба куни ов қилишдан қайтарилганда, бу ишдан тийилмаган ва шу сабабли Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлиб, раҳматидан қувилган) яҳудларни лаънатлаганимиз каби маймун ва тўнғизларга айлантириб қўйиш билан лаънатламасимиздан туриб, сизларда бор бўлган китобларни тасдиқлагувчи ҳолатда келган Биз нозил қилган Қуръонга иймон келти-ринглар ва унга амал қилинглар! Албатта, Аллоҳнинг амр-фармони доимо, ҳар қандай ҳолатда ҳам ижро этилувчи ва амалга ошувчидир.
إِنَّ اللَّهَ لا يَغْفِرُ أَنْ يُشْرَكَ بِهِ وَيَغْفِرُ مَا دُونَ ذَلِكَ لِمَنْ يَشَاءُ وَمَنْ يُشْرِكْ بِاللَّهِ فَقَدْ افْتَرَى إِثْماً عَظِيماً (48)
48. Аллоҳ таоло маҳлуқотлардан бирортасини Унга шерик қилган кимсани ёки катта куфр турларидан қай бир тури билан бўлмасин, Унга кофир бўлган кимсани кечир-майди. Ва ширкдан қуйида бўлган ҳар қандай гуноҳни Ўзи истаган бандасидан кечиради. Ким Аллоҳга бошқа бировни шерик қилса, у жуда ҳам катта гуноҳни тўқиб чиқарибди.
أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ يُزَكُّونَ أَنفُسَهُمْ بَلْ اللَّهُ يُزَكِّي مَنْ يَشَاءُ وَلا يُظْلَمُونَ فَتِيلاً (49)
49. Эй Пайғамбар, ўзларини ва қилаётган ишларини мақтайдиган ва ўзларини поклик ва ҳар қандай ёмонликдан узоқлик билан сифатлайдиган кишиларни билмадингизми?! Йўқ, улар айтгандек эмас! Балки, ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзигина бандаларининг қилаётган ишлари ҳақиқатини билгани учун бандаларидан Ўзи истаган кишиларни мақтай-ди. Уларнинг амалларидан бирор нарса бир фатил (яъни, хурмо данаги ёриғи ичида бўлган ингичка тола) миқдорича ҳам камайтирилмайди.
انظُرْ كَيْفَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ وَكَفَى بِهِ إِثْماً مُبِيناً (50)
50. Эй пайғамбар, сиз уларнинг ишларига ажабланиб боқингки, қандай қилиб Аллоҳга ёлғон тўқимоқдалар, ваҳоланки, У ўзига нолойиқ бўлган ҳар қандай камчиликдан пок Зотдир! Уларнинг бундай тўқималари эътиқодларининг бузуқлигини очиб берувчи катта гуноҳ бўлишга кифоядир.

 

Нисо сурасининг тафсири 1: (1 – 50-оятлар)

Download

About the book

Author :

جماعة من العلماء

Publisher :

www.islamland.com

Category :

About Quran & Hadith